RU

Последние новости

11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  1 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   3 10:13Мбаппе жароҳат олди  3 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  22 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади Новости

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади

"Нефтчи" Анталиядаги йиғиннинг иккинчи босқичнинг навбатдаги учрашувини Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан ўтказди.

Беллашувда рақиблар фавқулодда тўп киритиб, ҳисобни очган бўлсалар ҳам "Нефтчи" футболчилари уюшқоқлик ва шиддатни камайтирмадилар. Биринчи бўлим тугагач, мураббийлар штаби ҳужумкорликни кучайтириш мақсадида бир қатор ўйинчиларни майдонга туширди. Шундан сўнг ўйин жонланди. Бунда "Нефтчи"га Россиядан келиб қўшилган Хусайн Норчаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг 51 ва 58-дақиқаларда боши билан киритган чиройли голлари ўйин тақдирини ҳал қилди десак ҳам бўлади. Баҳс охирида рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатоси туфайли ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Назорат учрашуви

"Нефтчи" - "Жетису" 3:1

Голлар: Ҳусайн Норчаев 51, 58, автогол

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 26.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Кэтэрин Карп, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 10.Шоҳруз Норхонов, 40.Хусайн Норчаев 

Иккинчи бўлимда тушганлар: Билолхон Тошмирзаев, Ғуломҳайдар Гуламов, Санжар Қодирқулов, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика