RU

Последние новости

08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   6 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   3 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   2 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  6 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади Новости

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади

"Нефтчи" Анталиядаги йиғиннинг иккинчи босқичнинг навбатдаги учрашувини Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан ўтказди.

Беллашувда рақиблар фавқулодда тўп киритиб, ҳисобни очган бўлсалар ҳам "Нефтчи" футболчилари уюшқоқлик ва шиддатни камайтирмадилар. Биринчи бўлим тугагач, мураббийлар штаби ҳужумкорликни кучайтириш мақсадида бир қатор ўйинчиларни майдонга туширди. Шундан сўнг ўйин жонланди. Бунда "Нефтчи"га Россиядан келиб қўшилган Хусайн Норчаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг 51 ва 58-дақиқаларда боши билан киритган чиройли голлари ўйин тақдирини ҳал қилди десак ҳам бўлади. Баҳс охирида рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатоси туфайли ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Назорат учрашуви

"Нефтчи" - "Жетису" 3:1

Голлар: Ҳусайн Норчаев 51, 58, автогол

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 26.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Кэтэрин Карп, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 10.Шоҳруз Норхонов, 40.Хусайн Норчаев 

Иккинчи бўлимда тушганлар: Билолхон Тошмирзаев, Ғуломҳайдар Гуламов, Санжар Қодирқулов, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика