Нўъмон Ҳасанов: “Номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик”
06 мая 2017 20:28
Новости
Нўъмон Ҳасанов: “Номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик”
“Қўқон-1912” –“Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Бугун мамлккатимизнинг номдор жамоасига қарши майдонга тушдик. Шундай бўлса-да, рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик. Биринчи ва иккинчи таймда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик.
Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман. Райевац гол урганида бошқача бўларди.
Бугун жамоамиздаги йўқотишлар ўз сўзини айтди. “Пахтакор” билан бўлган баҳсда турли сабабларга кўра бир қатор етакчи ўйинчилар хизматидан фойдалана олмадик.
Олдин айтганимдек, жамоамиз фақат мухлислар учун ўйнайди. Биз уларни ўзимизнинг чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.
Комментарии