RU

Последние новости

00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  56 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  279 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47

Нўъмон Ҳасанов: Мухлислар доим ҳақ​ Новости

Нўъмон Ҳасанов: Мухлислар доим ҳақ​

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоа устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоа етакчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовлар қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: — Учрашув жуда қизиқарли бўлди. “Нефтчи” ҳам охиргигача курашди. Олдинги иккита ўйинда мағлубиятга учраганимиз учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик. Мухлисларимиз ҳам тўғри тушинишларини истардим. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаш лозим. Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Мухлислар доим ҳақ ,мен уларни фикрларини қадрлайман. Бироқ унутмайлик бугун таркибимизда ўйнаётган футболчиларни Қўқон футболини ривожланишига  анчагина  ҳиссаси қўшилди.

Мухлисларимиз бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришса, бизга ҳам осонроқ бўлар эди. Футболчилар ва мухлислар бир оила бўлишлари керак.

—Бугунги ўйинга футболчиларни руҳан қандай тайёрлай олдингиз ?

Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга тайёрлаш осон бўлмади. Иложи борича ҳаракат қилдик. Мухлислар клуби аъзолари билан футболчилар учрашгани ҳам яхши бўлди.Мен ҳар қанча кўрсатма бермай , майдонга тушиб ўйнайдиганлар футболчилардир. Шунинг учун уларни ҳамиша олқишлаб туриш даркор. Мухлисларимиздан илтимос футболчиларни ҳар доим қўллаб туришса нур устига нур бўлар эди. 

Қолаверса, ҳакамларимиздан ҳам илтимосим бор. Улар ҳам ўйиндаги вазиятларга янада эътиборлироқ бўлишса. “Қизилқум” билан бўлган ўйинни такрор кўриб чиққанимизда, яққол пенальти бўлган 2 вазиятда ҳакам пенальти бермаганини кўрдик. Бизнинг дарвозамизга эса иккиланмай пенальти белгилашяпти. 

Мурод Холмуҳаммедов: — Қийин ўйин бўлди. Футболчилар руҳан тайёрлангандик. Навбатдаги дерби олдидан бизга ғалаба зарур эди. Мақсадимизга эришдик. Мураббиймиз атйганидек ҳар доим мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Наманганда ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бизни оғир кунларимизда ёнимизда турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Наманганда ҳам бизни мухлисларимиз ёлғизлатиб қўймасликларига ишонаман. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз деб ишонтираман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика