RU

Последние новости

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  0 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  4 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

Нўъмон Ҳасанов : "Ҳоким кубоги" турнири бизга катта фойда берди" Новости

Нўъмон Ҳасанов : "Ҳоким кубоги" турнири бизга катта фойда берди"

Фарғонада якунланган “Ҳоким кубоги ” турнирида биринчи марта Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси бош совринга эга чиқди.

Ўйиндан сўнг  жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов  ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- “Ҳоким кубоги” бизга жуда маъқул бўлди. Сабаби биз ҳали кўп футболчилар билан шартномаларни имзоламаган эдик. Бу турнирдаги ўйинлар орқали ихтиёримиздаги барча футболчиларни имкониятларини текшириб олдик. Шунингдек хар-хил ўйин услубларини синаб кўрдик. Учрашувлар ҳар икки-уч кунда бўлгани бизга янада маъқул бўлди. Футболчиларни жисмоний ҳолатларини ҳам текшириб олдик.


“Ҳоким кубоги” турнири ташкилотчиларига, шахсан вилоят ҳокими Ш.Ғаниевга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Бу мусобақа бизга катта фойда берди деб бемалол айта оламан.

Яна шуни айтмоқчиманки биз ҳали барча ўйинимизни кўрсатмадик. Жамоа тўлиқ таркиби шаклланиб бўлгани йўқ.  Олдимизда 10-февралдан бошланадиган йиғин турибди. Бу йиғинимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Биз мана шу йиғин давомида бир нечта назорат ўйинларини ўтказамиз ва ушбу ўйинларда  асосий таркибни аниқлаб олишга эътибор қаратамиз.

Турнир давомида бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга катта раҳмат, соғ-саломат бўлишсин.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика