RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  11 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан сўнг Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун кучли клубга қарши ўйнадик. Улардан ёмон ўйнаганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо хатолар оқибатида голлар ўтказганимиз ёмон бўлди”, - Ҳасанов.

“Рақиб яхши эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар мен вазиятлардан фойдаланиб гол урганимда балки ютармидик. Техник кучли жамоага қарши баҳсда дуранг ўйнадик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман. Хатолар бўлганини тан оламан, жамоадошларимга раҳмат айтаман”, - дейди Сергеев.

- Бир ҳафтадан сўнг жавоб баҳси бўлади...
- Рақиб жуда кучли ҳужум чизиғига эга эканлиги ҳақида айтгандим. Кичик хатолардан сўнг улар голлар уришди. Оддий пасдан сўнг тўп ўтказиб юбордик.

- Азим Аҳмедов жамоага қўшилиб кета олмаяпти. Бунга қандай қарайсиз. Уни иложсизликдан майдонга тушираяпсизми?
- Тўғри жамоага янги келгани учун ҳали ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. “Ал Ҳилол” сафида бўйдор футболчилар бўлгани учун Азимни майдонга туширдим. Курашларда унинг фойдаси тегди.

- Сиз ўйинчи сифатида етакчи эдингиз. Мураббий сифатида ўз ўйин услубингизни олиб кира оласизми?
- Албатта мен ўз ғояларимни амалда қўллашни истайман. Аммо бир неча йиллардан буён йигитлар шу услубда ўйнашади. Шу сабабли бирданига услубни ўзгартириб бўлмайди. Босқичма босқич услубни ўзгартирамиз.

- “Пахтакор” футболчилари молиявий қийинчиликлар вақтида ҳам жамоа номи ва шаъни учун ўйнашади дейилади. Аммо бугун Шерзод Каримов ва Станислав Андреев каби футболчилар жон куйдириб ўйнашмади.
- Йўқ бунга қўшилмайман. Ўзим ҳам “Пахтакор”да ўйнаганман, жонимми бериб ўйнардим. Йигитлардан ҳам буни талаб қиламан. Учрашувдан олдин шогирдларим билан гаплашиб олгандик. Каримов ва Андреевнинг тажрибасига таянамиз. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди. Биринчи гол ўтказиб юборганимиз жуда ёмон бўлди. Агар иккита вазиятда гол ура олганимизда барчаси бошқача бўларди. Ҳисобда ортда қолиб туриб ҳисобни тенглаштириш жуда қийин. Катта куч кетади. Ҳисоб 2:2 бўлганида ҳам қўлимизни туширмадик, ғалаба учун ўйнагандик. Саудия Арабистонида худо хоҳласа ғалаба қозонамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика