RU

Последние новости

12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  1 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   4 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  10 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  3 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  7 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  6 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  12

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз"

Сoca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Мезбонлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикр билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Худога шукр, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Футболчилар кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишди.

“Бунёдкор” жамоаси аъзоларига ҳам чиройли ўйин намойиш этишгани учун раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа бугун очиқ ўйин намойиш этди. Ҳисоб очилганидан сўнг, негадир йигитлар ҳужумкорликни сусайтиришди. Натижада танаффусга саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимда йигитлар танаффусда берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, иккинчи тўпни киритганимиздан сўнг, очилиб, тўпни назорат қилишди ҳамда зафар қучишди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Тўғри, хатолар бўлди. Жамоага мен кутган ўйинни намойиш этиши учун вақт керак. Ҳали бу борада иш олиб борамиз.

- Биринчи бўлимда Жавлон Иброҳимовни алмаштирмоқчи бўлдингиз.Аммо негадир кейинчалик фикрингиздан қайтдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Ўзинглар кўрдинглар, ўша вазиятда Жавлон бироз оқсоқланаётганди. Жамоамиз шифокоридан сўрасам, оёғида оғриқ борлигини айтди. Шунинг учун Иброҳимовни тезда алмаштирмоқчи бўлдим. Аммо бироздан сўнг, Жавлоннинг ўзидан сўрасам, оғриқнинг қолганлиги, ўйинни давом эттира олиши лозимлигини таъкидлади. Шунинг учун Иброҳимовни алмаштирмадим.

- Жамоа мухлислари финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг жорий йилги соҳиби “Навбаҳор” бўлишини исташмоқда ва бу борада Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақовга ҳам мурожаат қилишди. “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги мусобақасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Албатта, жамоа ўйиндан – ўйинга очилиб бормоқда. Йигитларга “пас” билан, очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашни ўргатяпмиз. Ўзбекистон кубоги баҳсларига ҳали анча, камида бир ойча вақт бор ҳамда ушбу мусобақада муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон кубоги масаласи бўйича Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан гаплашдик ва улар бу борада ўз фикрларини билдирдилар. Шавкат Шокиржоновичга катта раҳмат, бугунги учрашувдан олдин футболчиларни руҳлантирдилар ҳамда йигитлар майдонга ўзгача иштиёқда чиқиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

- Келаси мавсум учун режаларингиз қандай?

- Биринчидан, ҳозир мен бош мураббий вазифасини бажарувчиман. Келажакда ҳам клуб раҳбарияти мен билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлса, бу борада келишиб, гаплашиб оламиз ва таркибни кучайтирган ҳолда, яхши жамоа ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Келаси мавсумда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз. Маҳаллий ўйинчиларсиз жамоа ташкил этиш қийин. Қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз. Фарм-клубимиз ва ёшлар жамоамизда иқтидорли футболчилар бор ҳамда улардан 5-6 нафари асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этяпти.

Менга ёш футболчилар билан фаолият олиб бориш ёқади. Жорий мавсум якунида барчаси жойида бўлса, бу борада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз.

Сўзим якунида жамоамизни бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин айрим ишқибозлар ҳисоб тенглашганидан сўнг, футболчиларга нисбатан номақбул сўзларни ишлатишди.

Ҳақиқий мухлис бундай бўлмайди, аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаб туради.

Олдинги интервьюларда таъкидлаганимдек, наманганлик мухлисларни жамоасини ҳаттоки, ҳисобда ортда қолаётган пайтда ҳам қўллаб-қувватлаб туришгани учун ҳурмат қиламан.

Мисол учун “Барселона” ҳам ўз дарвозасидан биринчи бўлиб, тўп ўтказиб юбориши мумкин. Футболда бундай ҳолатлар юз бериб туради. Аммо мухлислар далдаси билан кейин 2 та гол уриб, ғалаба қозониш ҳам мумкин. Шунинг учун “Навбаҳор” мухлисларидан доимо жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика