RU

Последние новости

17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  65 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз" Новости

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз"

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев VAR масаласига тўхталиб ўтди.

"Кўпчилик тушунмаслиги мумкин, нима учун VAR баъзи ўйинларда йўқ бўлиб қоляпти. 

Аввало, VAR бевосита Спорт ТВга ўйинни тўғридан-тўғри узатиб берадиган кўчма станцияга уланадиган технология. У ердан сигнални олади ва қонун қоидага асосан уни ҳакамга тақдим этади. 

Аслида биздаги VAR сифатсиз эмас, шунчаки МТРКнинг бугунги футбол ўйинларига чиқаётган кўчма станциясининг имконияти бу. Шунинг учун бизда четда бўлгани каби турли нуқталардан "повтор" бера олмаймиз. Мана шу кўплаб эътирозларга сабаб бўляпти. Камига МТРКнинг йил давомида тадбирлари бисёр, бу йилни олсак, Наврўз байрами, Мустақиллик, шу кунларда Самарқанддаги ШОС. Бу ерда ҳам, айнан Суперлига ўйинларида ишлайдиган КТС (ПТС) ишлайди. Шунинг учун айрим тур ўйинларида VAR ёки тўғридан-тўғри эфир йўқ. 

Масалан, Россияда Матч ТВ чемпионатнинг эгаси, аммо КТСлар Матч ТВники эмас. Улар буюртма асосида трансляция қилиб берадилар. ОФК яқинда Ўзбекистонда ўтказган Осиё чемпионатига Туркия компанияларидан бирини ёллади. У ерларда рақобат жуда катта, нафақат ТВлар ўртасида, балки КТСлар ҳам рақобат қиладилар. 

Бизда ҳозирча ҳеч ким, ҳеч бўлмаса 8 та камерали шахсий 2 та КТСга эга эмас. Аслида шахсий компаниянинг хизматидан фойдаланиш учун нафақат 2 та, камида 3 та КТС керак бўлади. Сабаби қайсидир кун бизда 3 та ўйин бўлади. 2 та ПТСни деб, чемпионатни 4 кунга бўлиш мантиқсиз. 

3 та КТСнинг ҳар бирида 15 кишидан ходим ишласа, 45 киши дегани. Ўртача 6 млн маош дейлик, яна компанияда 10 нафар ходим. Ойига маошнинг ўзига 330.000.000 сўм. 1 йилга деярли 4 млрд пул. Бу фақат маош. 3 та КТС ишчиларини сафарга юбориш, масофасига қараб меҳмонхона Харажати бор яна. 

Бу тизим ишлаши учун Спорт ТВ ёки Футбол ТВ камида 1 йилга 12-15 млрд пулга тадбиркорга буюртма бериши керак (юқоридаги компания фақат ходимлар маошини ҳисобламайди, техника, "командировка" ва ўзининг фойдаси ҳам бўлиши керак).

Лекин бизнинг реклама бозоримиздан келиб чиқса, ҳеч бир канал ҳозир бу "риск"ка қўл урмайди. Шунинг учун ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз", – дейди Юлдашев.

Coca Cola Суперлигаси 18-тур учрашувларида VAR ишлатилмаслиги мумкин

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика