RU

Последние новости

18:00CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  20 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  37 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  109

Нодирхўжа Юлдашев. 2015 йилда Сиднейдан Римгача, ЎЗБЕКИСТОНдан қўймасин! Новости

Нодирхўжа Юлдашев. 2015 йилда Сиднейдан Римгача, ЎЗБЕКИСТОНдан қўймасин!

Якунига етиб бораётган 2015 йилдан нолисам, бу энг катта хатоим бўлса керак. Жорий йил мен учун ҳар томонлама омадли келди деб айта оламан.

Йилни сайтимизда бошлаган ўқувчилар ушбу мақолани ўқиётган эканлар, демак соғ-саломатлар! Бу эса биз учун жуда муҳим! Юртимиз тинч, хонадонимиз обод, дастурхонларимиз тўкин. Бундан ортиқ бизга яна нима керак? Менимча ҳеч нима... ЖЧ дейсизми? Тўғри, барчамизнинг орзуимиз жаҳон чемпионатига чиқиш, жамоаларимиз ОЧЛни ютсин деймиз. Футболчиларимизни кучли бешликда кўрсак деймиз. Лекин тан олинг, бугун байрам-а? Байрамда, дастурхон атрофида оила ёки дўстларингиз даврасида ўтирганингизда футбол ҳақида ўйлайсизми? Футбол ҳақида гап бошлай десангиз, бугун байрам, оиланг даврасида ўтирсангчи, деган жавобни оласиз. Ҳақиқатдан ҳам, яхшилаб эътибор беринг, бир ўйинни деб, керакми шунча асаб бузарликлар? Менимча, йўқ. Ҳаёт гўзал ва муҳими шу. Яшасин Ўзбекистон, Ватанимиз барча йўналишларда равнақ топсин. Аслида энг муҳими ҳам шу. Футбол ўз йўлига, ҳали бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўлади. Кўрасиз, шундайлигича қолиб кетмайди. Мана қаранг, Пахтакор бошлаб берган ишни Насаф ва Бунёдкор жамоалари давом эттирди. Ёш, истеъдодли футболчилар кўпайди. Ҳали кўрасиз, уларнинг сафига Локомотив, Нефтчи ва яна бошқа клубларимиз қўшилишсин, умуман бошқача бўлади, ишонаверинг. Фақат вақт керак. Ўша кунларни кўра олмармикинмиз, деяпсизми? Кўрсак, кўрмасак юқорида айтиб ўтдим, футбол бу шунчаки бир ўйин. Муҳими, оиламиз тинч бўлсин! 

Йил сўнггидаги мақолам бироз футболдан четга чиқади.

2015 йилни Австралияга саёҳат билан бошладик. Сиднейга Малайзиянинг Куала-Лумпури орқали учиб бордик. Куала-Лумпурда бўлар эканмиз, Фарҳод ва Садриддин билан учрашишимиз керак эди. Аммо, улар истиқомат қилаётган шаҳарда сув тошқини бўлганлиги учун кўплаб кишилар вафот этган, йўллар ёпилган эди. Сидней томон учдик. У ерда бизни Осиё Кубогида иштирокини бошлаши керак бўлган Ўзбекистон терма жамоаси кутиб турган эди. Австралия жуда қиммат давлат. Айтишингиз мумкин, у ерда маошлар жуда юқори. Ҳа, тўғри, аммо маош олиш учун ишлаш керак. Ишингиз йўқми, киноларда кўрганингиздек, уйи мусодара бўлган, ижарада яшаган, оиласида тинчлик йўқ. Шундай пайтда ўйлаб қоласан киши, баъзан етишмовчиликдан нолийдиганлар билса эди, уларни уйи бор, тошқиндан йироқ ватани бор, тепасида томи бор хонадони бор, қора қозони доимо қайнайди. Аслида улар ҳавас қилсин бизнинг юртга деб юборгин келади. 

Масалан, мен ҳечам ота-онамсиз яшашни тасаввур қила олмайман. Цивилизация бор деб атайдиган давлатларимизда болалар тезроқ 18 ёшга тўлишини кутади. Тўлса-ю, бошқа шаҳарга ўқишга кетса. Ўша ерда яшаса, ота-онасини фақат байрам кунлари онда-сонда эслаб турса. Бирон-бир сабабсиз истаган пайт қариндошларимизни кўриб, узоқ суҳбат қуриб қайтамиз. У ерда унақаси йўқ. Ҳамма иш билан овора, ишламаса юқоридаги вазият... Шунинг учун ҳам Ўзбекистонни яхши кўраман! Бу шунчаки гап-сўзлар эмас. Буни қалбан хис қилиб айтяпман.

Масалан, 2015 йилни Европа сайёҳати билан тугатдим. Франция, Испания ва Италияда юрар эканмиз, сайёҳларни олиб юрувчи гид Европада ҳаёт осон эмаслиги, бу ерга деярли ҳар бир маҳсулот ҳориждан келтирилиши, йилдан-йилга нарх-навонинг ошаётганини айтиб берди. Масалан, Италияда бензин нархи 8000 сўмдан ошиқ. Такси учун лицензия олиш эса 100 000 еврога тенг. Даромаднинг тенг ярми солиққа кетади. Ҳайдовчига ўзимизнинг шароитимизни айтиб берганимизда, аввалига ишонмади, кейин сизлар жаннатда яшар экансизлар-ку, дея ҳавас билан қараб қўйди.

Баъзан чет элни ўзимизга солиштириб танқид қиламан, лекин бу турмуш тарзимизни эмас, футболдаги ҳолатларни ўз ичига олади. Бир нарсани ишонтириб айтаманки, ўзбек тилида шу мақолани ўқиб турган инсонлар борки, сизлар энг гўзал ва тинч Ватанда истиқомат қиляпсизлар. Янги йил ҳам юртимиз учун мана шундай осойишта ва яхши кунларга бой бўлсин, янги йилингиз билан сайтимизнинг ўқувчилари!  

Агар сайтимиз томонидан бугун кун давомида бериб борилган янги йилга оид хабар ва мақолалар сизларга манзур бўлган бўлса, бизга мана шунинг ўзи катта бахт.

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика