RU

Последние новости

14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  9 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  6 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  11 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1

Нодирбек Тўйчиев: “Футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан табриклайман” Новости

Нодирбек Тўйчиев: “Футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан табриклайман”

Бугун барчамиз орзиқиб кутган олий лига баҳсларига старт берилади. Жамоалар янги мавсумга ўз имкониятидан келиб чиқиб, турлича тайёргарлик кўрди.
Албатта жорий чемпионатни қизиқ ўтишига умид қиламиз. “Андижон” мухлислар клуби раиси Нодирбек Тўйичев янги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор юртимиздаги барча футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан самимий муборакбод этаман. Ишонамизки бу йил чемпионат жуда қизиқарли бўлади. Нега десангиз 4 та жамоамиз ОЧЛда жуда яҳши ўйнамоқда. Агар ОЧЛгадаги клубларимиз сингари яна шундай тўртта жамоа улар билан курашга киришса жуда хам қизиқарли бўларди.

- МОҚ ва ЎФФ президенти Мираброр Усмонов келишилган ўйинлар билан жуда қаттиқ шуғулланяпти. Умид қиламизки бу йил келишилган учрашувлар бўлмайди ва ишқибозлар тоза футболга гувоҳ бўлади.

Севимли жамоам “Андижон”ни бу йилги селекциясидан кўнглим тўқ дея оламан. Балки бошқаларга ёқмаслиги мумкиндир. Яхши футболчилар олмади деб. Лекин ҳозирги йигитларни қишки тайёргарликларида иккита ўйинини кўрдим. Иштиёқ бор футболчиларни олди Эдгар Гесс. Ҳозирги шароитимизга қараганда жамоамиз кучли. Чунки хозир “Андижон” жамоамиз жуда қийин ахволда. Худо хоҳласа яхши ҳам бўлиб кетар. Клубимиздан хомийимиз хафа шекилли. Негаки жамоа ютқазавергач хомийимиз хам пул бермсдан қўйди. Бу йил жамоанинг ғалабалари сони кўп бўлса, ҳомий ҳам маблағ ажратиб беради ва ҳаммаси жойига тушади деган умиддамиз.

- Биз мухлислар Эдгар Гесс шогирдларига ишонамиз. Болларни ўйнатиб юборишда мураббий ҳам катта роль ўйнайди. Биз Гессга ишонамиз.

- “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” клубларига бу йилги чемпионатда “Олмалиқ”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Навбахор” ва албатта “Андижон” жамоалари жиддий қаршили қиладиган жамоалар деб биламан. Масалан водий жамоаларини уйида юқорида номи келтириб ўтилган тўртта клуб жуда қийналади. Чунки ўзиз ҳам биласиз водийни 12-ўйинчилари жуда кучли. Шунга водий жамоалари жиддий қаршилик қила олишади деб қўрқмасдан айта оламан, - дейди Нодирбек Тўйчиев.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика