RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  13 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг Новости

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг

Охирги вақтларда қадрдон жамоамиз “Нефтчи” атрофида жуда кўп гаплар “юрибди” ва ўзгаришлар рўй бермоқда.
Ачинарлиси эса бу жараёнлар биз каби оддий мухлислар дилини хира қилмоқда. Биз мухлис сифатида яна аввалги, “ҳайбатли” “Нефтчи”ни кўришни жуда ва жуда истардик. Бу анча мураккаб иш эканлигини тушунамиз, аммо минглаб Фарғоналик мухлислар учун, қолаверса Фарғона футболи обрўси учун ҳам олдинги “Нефтчи”ни қайтаришингизни илтимос қилган бўлардик!

Ҳозирги кунда жамоа тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мураббийлар алмашди, футболчиларнинг баъзилари билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Бизни озгина бўлса ҳам хурсанд қилаётгани турли жамоаларда ўйнаётган “Нефтчи” тарбияланувчиларининг яна қадрдон жамоамиз сафига келиб қўшилаётганидир. Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Мўйдин Мамазулунов билан шартнома имзоланибди. Шунингдек, Носир Отақўзиев ҳамда Ғайрат Ҳасановларнинг кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабаримиз бор. Бу ҳолат бизни фақат қувонтиради. “Нефтчи” мураббийлари ва раҳбариятига эса мурожаатимиз бор. Модомики, жонажон жамоамизнинг аввалги ўйинчилари яна қайтиб келаётган эканлар, сизлардан илтимос, бир вақтлар “Нефтчи”да порлаган ва муҳлисларнинг энг севимли футболчисига айланган Нодир Қўзибоевни ҳам клубга олиб келинг.

Нодир Қўзибоев водий фарзанди, у жон деб яна Фарғонага қайтишни хоҳлаган бўларди. Биз ижтимоий тармоқлар орқали у билан суҳбатлашиб турамиз ва ҳар сафар “Нефтчи”га қайтишини сўраймиз. Унинг ўзи ҳам бунга қарши бўлмаслиги аниқ. Фақат, ҳаммаси Нодирнинг ўзига боғлиқ эмас-да. Бунинг учун клуб томонидан ташаббус кўрсатилиши лозимлигини яхши тушунамиз.

Нодир Қўзибоев ҳозир Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасида ўйнамоқда. Бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида қадрдон “Нефтчи”миз, қадрдон Нодир Қўзибоев тўп сураётган “Истиқлол”га қарши майдонга чиқди. Ана шу ўйинларда Нодир Қўзибоев ҳозир ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлаб берди. Бутун ўйин давомида уни ҳаракатларини диққат билан кузатдик ва шунга амин бўлдикки, Нодир ҳозир ҳам “Нефтчи”ни кучайтира олади. Биз Фарғона ўтказилган дастлабки ўйин давомида бевосита стадионда уни қўллаб-қувватлаб турдик. Ўша куни трибунада бўлсакда, бор овозимиз билан яна “Нефтчи”га қайтишини илтимос қилдик. Тўғри, у ҳозир Биринчи лигада ўйнамоқда, лекин, кубокдаги “Нефтчи”га қарши ўйинлари орқали олий лигада ҳам бемалол ўйнай олишига амин бўлдик.

Аслида, Нодир бир пайтлар жамоадан вақтида уни хориж жамоаларига қўйиб юборишмагани учун кетган эди. Россиянинг “Спартак”, Германиянинг “Гамбург” каби жамоалари Нодир Қўзибоевни сотиб олиш учун таклиф билан чиқишганда, мураббийлар уни қўйиб юборишмаган эди. Ваҳоланки, ўшанда у хориж жамоаларига ўтганида ҳозир ўзбек футболи учун ҳам юқори даражали футболчи сифатида ёрдам бераётган бўлар эди.

Фарғона футболининг узоқ йиллик муҳлислари сифатида шуни илтимос қиламиз – Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг!!!

Фарғоналик футбол мухлислари номидан Акромхўжа
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика