RU

Последние новости

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак" Новости

Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"

ОКМК жамоаси Суперлиганинг 25-турида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Муҳим беллашувда Нодир Абдураззоқов ва Арихиро Сентокунинг голлари олмалиқликларга ғалаба келтирди. Мазкур учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Нодир Абдураззоқов фикрларини билдирди. 

"Жорий мавсум бошидан бери иккинчи ўринда кетаётган эдик. Ўрнимизни қўлдан бой бериш уят ҳисобланарди. Айрим ўйинларда ўзимиз истаган натижага эриша олганимиз йўқ. "Пахтакор" билан баҳсга икки хафта давомида бор кучимиз билан тайёргарлик кўрдик. Бу ўйинни ютишимиз шарт эди.

"Пахтакор"га қарши ҳар қандай жамоа икки ҳисса куч билан майдонга чиқади. Статистикага қарайдиган бўлсак, ОКМК узоқ вақтдан буён сафарда бу жамоани юта олмаётганди. Мазкур натижани янгилашимиз кераклигини тушуниб тургандик.

Олдинда 1 та тур қолди. Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак", - дейди Нодир Абдураззоқов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика