RU

Последние новости

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  37 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич Новости

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика