RU

Последние новости

01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  12 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  32 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  2 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  2 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  10 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6

Нима учун дунёдаги энг ғайриоддий стадионда футбол ўйинлари ўтказилмайди? Новости

Нима учун дунёдаги энг ғайриоддий стадионда футбол ўйинлари ўтказилмайди?

Сингапурда жойлашган ғайриоддий стадион ҳақида аввал ҳам эшитган бўлсангиз керак.

Эшитмаган бўлсангиз, бугун биз ушбу стадион ҳақида маълумотлар тақдим этамиз. Ушбу стадионнинг ғайриоддийлиги шундаки, унинг футбол майдонининг уч томонини сув ўраб туради. Трибуна эса фақатгина бир томонда, алоҳида жойлашган. Бир кўришда ажойиб, аммо ғалати...



Ушбу стадион Сингапурдаги Марина Бэй қирғоғида жойлашган. Инстаграмда энг кўп геолокация (check-in) оладиган манзиллардан бири ҳисобланади. 2007 йилда Сингапурнинг асосий байрамлари ва маросимлари бўлиб ўтадиган аренасининг ўрнига, вақтинчалик фойдаланиб туриш мақсадида қурилган. Мамлакат бош майдонининг қурилишига 7 йил вақт керак эди. Шунда ҳукумат айнан Марина Бэйда ушбу стадионни қуришга қарор қилган.



Ўзига ҳос кўриниш, сувда турадиган майдон, атиги 15 метр ортиқча жой, ўз ўрнида жуда мустаҳкам... 9000 дан ортиқ одамни кўтара олади. Ягона трибуна эса 30000 мингдан ортиқ одамни ўз бағрига сиғдира олади. Стадион шундай қурилганки, у ердаги майдон яқин атрофдаги меҳмонхоналарнинг деразаларидан ҳам бемалол кўриниб туради.

Фақат... Биз дунёнинг энг қўрқинчили стадионида футбол ўйинларини кўра олмаймиз. У ердаги майдонда биз футбол ўйинларини, тўпларни қай тарзда сувга тушиб кетаётганлигини кўра олмаймиз. Умуман, бу манзаранинг видеолари ҳам хеч қаерда йўқ. 10 йил ичида у ерда фақатгина бир маротаба жиддий ўйин, мамлакат чемпионати доирасидаги баҳс ўтказилган.

На терма жамоа ўйинлари, на машғулотлар... Бу ерда кўрмаймиз. Қачонлардир Сингапур футболи раҳбарлари бу ерда мамлакат кубоги финалини ўтказишни режалаштиргандилар. Бироқ, майдонни ёритиш билан боғлиқ муаммолар борлиги сабабли ушбу ғоядан воз кечилган.

Ўшандан бери Марина Бэйда хеч қайси жамоа ўйин ўтказишга қизиқиш билдирмаган. Қизиқишни ошириш учун барча нарсага тайёр бўлган Сингапур лигаси ҳам ушбу стадиондан тайинли фойдаланиш йўлини топа олмаяпти. Таъкидлаб ўтиш лозимки, Сингапур лигасида Япония, Бруней каби мамлакатдан ташриф буюрган жамоалар ҳам иштирок этади. Бу йил айнан Япониянинг "Альбирекс Ниигата" жамоаси Сингапур чемпионлигини қўлгша киритди.

Стадионда баъзида кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Сингапур мустақиллиги куни, янги йилга бағишланган мушакбозликлар ҳам айнан Марина Бэйда бўлиб ўтади. Шунингдек, арена бир қанча концертларга ҳам мезбонлик қилган.


Спорт? Ҳа айтганча, 2008 йилдан буён "Формула-1" бўйича ўтказилган пойга трассасининг бир қисми айнан шу ердан ўтиб кетганди. Лекин, айни пайтда бошқа муаммо юзага келган: Сингапур бошқа "Формула-1" мусобақаларига мезбонлик қилмоқчи эмас.

Яқинда дунёдаги "энг ғайриоддий стадион" "энг кераксиз стадион"га айланиб қолса ҳам ажаб эмас...

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика