Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин
07 сен 2024 21:28
Новости
Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби 38 ёшли ҳимоячи Серхио Рамос билан шартнома имзолаши мумкин.
Клуб Эдер Милитао ва Аурелиен Чуаменининг жароҳатидан хавотирда, шу сабаб марказий ҳимоячи харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. "Реал" раҳбарияти Рамосни яхши вариант деб ҳисобламоқда, сабаби Серхио клубга мослашган.
Рамос ўтган мавсумни "Севилья"да ўтказди. У Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. У жамоани шартномаси якунига етгани сабаб тарк этди ва эркин агент ҳисобланади. Испан "Реал" либосида 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии