RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Нилуфар Қудратова: "Уйда вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман" Новости

Нилуфар Қудратова: "Уйда вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман"

Коронавирус туфайли барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Улар мухлисларга бу борада нималарни тавсия қилишади?

- Тўғриси, майдонни жуда ҳам соғиндим. Бу соғинчни оддий сўзлар билан шунчаки таърифлашнинг имкони йўқ. Ишончим комилки, мухлисларимиз ҳам футбол учрашувлари яна старт олишини интиқлик билан кутишмоқда.

Лекин айни пайтда барчамиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда қолиш, бу орқали коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишда улкан хисса қўшиш талаб этилади.

Мен ҳам уйда қолган ҳолда ўз вақтимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман. Зерикишга асло вақт ҳам бўлгани йўқ. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети 3-босқич талабаси бўлганим сабаб айни вақтда онлайн дарслар давом этяпти. Дарсларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қиляпман. Қолаверса, Юнус Оғузнинг «Амир Темур» асарини ўқиб чиқяпман.

Биз – футболчилар учун спорт формасини ушлаб туриш жуда муҳим. Шу сабабли мураббийлар билан алоқада бўлган ҳолда машғулотларни уйда давом эттиряпман. Бу борада мухлисларга ҳам уйда машқ қилиб туришни маслаҳат берган бўлар эдим.

Карантин баҳонасида оила аъзоларимиз билан биргаликда вақтни мазмунли ўтказиш имконияти ҳам вужудга келди. Бундан унумли фойдаланишимиз, асосийси – шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишимиз лозим. Агар шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, коронавирусни албатта енгамиз!, - деди истеъдодли футболчи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика