RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  11 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  5 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  5 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  16 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  93 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз Новости

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда 10 сентябрга ўтар кечаси АҚШ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бошқа соҳаларга нисбатан бу мамлакат билан футбол борасида борди-келдиларимиз кўп ҳам рўй беравермайди. Ҳаттоки, кичик ёшдаги терма жамоаларимизда ҳам бу кам учраган. Шу кунгача фақат бир маротаба яшил майдонда кўришиш насиб қилган, холос. 

Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида илк бор 2011 йил Мексикадаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Янги Зеландия, АҚШ ва Чехия билан бир гуруҳдан ўрин олган вакилларимиз иккинчи турда океан орти жамоаси билан рўбарў келган. Гарчи ҳамюртларимиз илк турда Янги Зеландияга мағлуб бўлган бўлсада, кейинги икки ўйинда АҚШ ва Чехиядан устун келиб биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олган. плей-оффда Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида таслим қилган, АҚШ эса Германияга худди шу ҳисобда мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди. Чорак финалда Уругвай бизни ортимизга равона қилгани ёдингизда бўлса керак. 

Ўша оқшом қаҳрамонлари Бобир Давлатов ва Аббосбек Махсталиев катта футболда эмас. Таркибдан эса Сардор Раҳмонов, Сардор Собирхўжаев, Жасур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Мухсинжон Убайдуллаев Суперлига жамоаларида тўп тепяпти.


АҚШ - Ўзбекистон 1:2

23.06.2011. U-17 Жаҳон чемпионати 2-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 4133 томошабин. 

Ҳакам: Алексей Николаев (Россия)

Голлар: Алфред Корома 47 - Бобир Давлатов 13, Аббосбек Махситалиев

АҚШ: Кендалл Макинтош, Керолл Закари, Амон Жозеф (Натан Смит, 46), Дан Метью, Фер Моби, Родиргес Эстебан (Алфред Корома, 46), Марио Родригес, Гуидо Алехандро (Нико Мело, 82), Пелоси Марк, Акоста Келлин, Арриола Пол

Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Равшанжон Хайдаров (Мирзамурод Жўрабоев, 90), Асилжон Мансуров, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муротов, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов (Давлатбек Ёрбеков, 60), Тимур Ҳакимов (Мухсинжон Убайдуллаев, 82), Бобир Давлатов, Жавлон Мирабдуллаев

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика