RU

Последние новости

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 (Матнли трансляция)  43 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  16 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  33 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди" Новости

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Металлург" беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

"Аввало "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин кутган эдик. Улар бугунгидек схемада тушишини, қандай ҳимояланишини билгандик, дея оламан. "Металлург" орқа чизиқда вазиятларини кутиб, қарши ҳужумда вазиятларни фойдланади. Ўша вазиятда диққатни йўқотдик. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар қилинди. Комолафе орқали ҳужумни кучайтиришни, вазиятларни голга айлантириш режалаштирилганди. Йигитлар юз фоиз кучларини бериб ҳаракат қилишди. Футболчиларимдаги иккинчи бўлим охиридаги ҳолатларини тўғри тушунаман. Албатта ўйиндаги бундай реакцияларни жамоани ичида ҳал қиламиз. Гаплашиб оламиз",- дейди Лазаревич. 

- Жамоа ўйинда устунлик қилмоқда. Лекин ҳужумларни якунлаш учун нима етишмаяпти?

- Ўйинни видео тасвирини яна кўриб чиқамиз. Охирги қадам етишмаяпти. Нима бўлди, нималар қилиш керак таҳлил қиламиз. Балки эртароқ ҳисобни очишимиз, 1-2та гол уришимиз мумкин эди. Ишимизни енгиллаштирган бўлардик.  

- "Қизилқум" "Металлург"га руҳий ва жисмоний томондан ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Металлург" жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Ўйинни рақибнинг майдонида ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларимизга блок қўя олди. Жисмоний томондан ютқаздик, дея олмайман. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика