RU

Последние новости

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Никола Лазаревич КХДРга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди Новости

Никола Лазаревич КХДРга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич кеча КХДР терма жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз Анталиядаги йиғин доирасида энг яхши жамоага қарши ўйнадик. Рақиб шаклланган ва мураккаб тактикага эга эканлиги кўриниб турибди. Биз ҳам бу ўйинга яхши тайёргарлик олиб борган эдик. Яна бир жиҳатни инобатга олиш керак, Шимолий Кореяликлар бу ерда анчадан бери ўқув йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

- Рақибга қарши қандай тактик ишланмаларни мақсад қилган эдингиз?

- Бугун рақибларга қарши тактик ишланмаларни кўриб чиққан эдик, улар бизга қарши янада ҳужумкорлик билан тўп тепди. Футболчилар эса жисмонан жуда бақувватлиги аниқ эди. Режага кўра, биз футболчиларимизнинг жисмонан қанча вақтга чидамлилигини кўриб олишни мақсад қилган эдик. Тўғри бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар бўлди лекин рақиб жамоа ўйин давомида тўпга эгалик қилди ва бизнинг биргина хатойимиз эвазига дарвозамизни ишғол этди. Назорат учрашувлари орқали янги мавсумга тайёргарликни давом эттираяпмиз, бугунги ўйин орқали айрим камчиликларимизни кўриб, билиб олдик. Уларни бартараф этишда давом этамиз. Яна қайтараман бугун йиғин давомидаги энг жиддий рақиб билан куч синашдик ва бу баҳсдан ўзимиз учун муҳим хулосаларни чиқариб олдик.


Эслатиб ўтамиз, Навоий жамоаси КХДР терма жамоаси (0:1)га минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Ўйиндаги ягона голни Сонг Хйе Ким 60-дақиқада киритди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика