Никола Лазаревич: "Жамоамизда босим йўқ"
13 апр 2022 20:59
Новости
Никола Лазаревич: "Жамоамизда босим йўқ"
"Ўзбекистон кубогида ўйин амалиёти кам футболчиларга ишонч билдиряпмиз. Имконият бермоқдамиз. Бугунги ўйин қийин ўтишини кутгандик. Ўйинга жиддий тайёрландик. Рақиб зонасида тўпни яхши назорат қилдик. Вазиятлар яратдик. Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилиб кетади", - дейди Лазаревич.
- Ғалаба билан табриклаймиз. Чемпионатдаги ва кубокдаги ўйинни қандай солиштира оласиз?
- "Нефтчи" билан чемпионатда ўйнаганимизда рақиб бошқа схемада ўйнаганди. Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилди. Ўйлайманки, йигитлар борларини беришди.
- "Қизилқум" чемпионатни яхши бошлади. Мавсум якунига қадар худди шу темпда давом этадими?
- Менинг фикрим, биз қадам ва қадам олдинга қараб интилиб борамиз. Йигитлар охиригача курашишади. Суперлига жиддий мусобақа, кучли жамоалар йиғилган. Бизда босим йўқ. Олдинда бизни янада қийин ўйинлар кутмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии