RU

Последние новости

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  25 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда" Новости

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Охиригача ҳаракат қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни ўзгартириш учун сўнгги дақиқаларгача курашди. 

Ўйинга келсак, қўқонликлар бизга сюрприз тайёрлашди. Бошида қийинчиликка учрадик. Ҳаммасини бошқатдан бошлашга ва айрим нуқталарда ўзгартириш киритишимизга тўғри келди. Биринчи голни ва кетидан иккинчи, учинчи голни урдик. Мезбонлар характер кўрсатишди. 

Агар пенальти белгиланганида, бизга қийин бўларди.


- "Қизилқум" тактикангиз асосида ғалаба қозонди. Биринчи таймда яхши ўйнади, аммо иккинчи таймда қўқонликлар яхши кўринишди. Бош ҳакам Илья Ильин айрим вазиятларда хато қарорлар чиқарди, 2 та пенальтини бермагандай ҳам туюлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?

- Биласизми, мен буни изоҳлаб бера олмайман. Мураббий ҳакам қарори бўйича фикр билдирса, унга жарима қўлланиши мумкин. Фикримча, бир ҳолатда пенальти бор эди. Аммо буни видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Тўғри, иккинчи таймда "Қўқон-1912" яхши ўйнади. Биз 3:0 дан кейин ҳимояланишга эътибор қаратдик. Мезбонлар гол уришга ҳаракат қилишди, лекин бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Умуман, бизга омад келди ва ютдик.

- Ғалабадан кейин "Қизилқум"нинг очкоси 20 га етиб, етакчилар қаторига кўтарилди. Жамоа мавсум охиригача юқори ўринларда қоладими, бунга кучи етадими?

- Ҳа. Мен ушбу баҳс олдидан "Қизилқум" футболчилари билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олгандим. 5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай кўриниш ҳосил бўларкан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Ҳар доим йигитларга камроқ хато қилишимиз кераклиги ҳақида айтаман. Шунда бизда муаммо кузатилмайди. Айтишим мумкинки, "Қизилқум" юқори ўринлар учун курашади.

- Жамоа етакчилари Олег Зотеев ва Эркин Байдуллаев "Пахтакор" билан ўйингача сафга қайтадими?

- Ўйлашимча, улар "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлишади. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика