RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Никки Хавенар: “Менинг севимли жамоам “Арсенал” Новости

Никки Хавенар: “Менинг севимли жамоам “Арсенал”

Хабарингиз бор, шу кунларда 1995 йилда тавваллуд топган футболчилардан ташкил топган Япония ёшлари юртимизда меҳмон бўлишди.
Бу жамоа Алексей Евстафеев мураббийлиги остидаги ёшдаги футболчилардан иборат терма жамоа билан икки бор ўртоқлик учрашувда майдонга тушишди. Дастлабки учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи учрашувда эса, жанговар дуранг қайд этилди. Ҳар икки баҳсда японияликлар таркибида ажойиб ўйин кўрсатган Никки Хавенар эътиборимизни тортди. Қолаверса, у Япония миллий терма жамоасининг ҳужум чизиғида ҳаракат қилувчи Марк Хавенарнинг укаси эканлиги ҳам, бизнинг Никкига нисбатан қизиқишимизнинг яна-да ошишига сабаб бўлди. Унинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари, учрашувдан олган таассуротлари нафақат бизга балки, мухлисларга ҳам қизиқ эканлигини ҳисобга олиб, иккинчи учрашув якунлангандан сўнг, У билан учрашиб қисқача сухбат уюштирдик.

- Никки юртимизга хуш келибсиз?
- Раҳмат. Бир оз иссиқ эканлигини ҳисобга олмаганда юртинглар жуда ҳам ажойиб экан.

- Мана икки бор ўзбекистонлик тенгқурларингизга қарши майдонга тушдингиз. Ушбу учрашувлар сизда қандай таассурот қолдирди? Умуман Ўзбекистон қандай услубда тўп суриши ҳақида қандайдир мълумотга эгамидинглар?
- Учрашувлар жуда юқори савияда ўтди деб ўйлайман. Ўзбекистон Осиёнинг кучли футбол мамлакати эканлиги ҳаммага маълум. Ҳар бир тоифадаги терма жамоанглар халқаро ареналарда яхши натижаларга эришиб келаяпти. Бизга қарши майдонга тушган терма жамоангиз ҳам, яхши шакилланган ва таркибида ажойиб тарзда ҳаракатлана оладиган футболчилар кўпчиликни ташкил қилар экан. Биз Ўзбекистон терма жамоасини қисқа тўп узатишларга асосланган футбол намойиш этади деб, ўйлагандик. Ўйин мобайнида амин бўлдим-ки, узун “пас”лар ва иккинчи қаватда ҳам, юртингиз жамоаси самарали ҳаракатлана олар экан. Олдинги чизиқдаги баланд бўйли ҳужумчи (Игорь Рогаванов назарда тутилмоқда, муаллиф) менга жуда қийинчиликлар туғдирди.

- Акангиз, Марк Хавенар ўзбекистонлик футбол мухлисларига жуда ҳам яхши таниш. Лекин у ҳужум чизиғида тўп суради. Сиз ҳимояни танлашингизга асосий сабаб нима? Балки Японияда юқори савиядаги ҳужумчилар етишиб чиқиши, ёки акангиз Марк каби етук даражага ета олмайман деган ўй бўлгандир. Одатда, мухлислар бирор машҳур футболчи ва яқинларини бир-бирига солиштиришга одатланган?
- Ёшлик чоғимизда Марк мени дарвозага қўйиб, ўзи зарбалар беришга одатланганди. Эхтимол, шу пайтлардан бошлаб менда ҳимояга бўлган қобилият ривожланиб боргандир. Қолаверса, ҳар бир футболчида ўзига яраша истеъдод бўлади. Тўғри, японияда тезкор ва юқори даражадаги ҳужумчилар етишиб чиқади. Лекин ҳимоя борасида ҳам мақтана оламиз. Масалан, Юто Нагатомони мисолида буни кўриш мумкин. Акам билан кўп бор куч синашганмиз. Деярли ҳамма вақт мен йирик ҳисобда мағлуб бўлардим. Марк ҳужум учун туғилгандек гўё. Мен ҳужумда акам каби тўп сура олмаслигим аниқ эди.

- Ҳозирда, қайси клуб сафида тўп сураяпсиз?

- “Нагоя Грампус”.

- Япониялик ёш футболчиларга кучли чемпиоанат вакиллари жиддий эътибор қаратишмоқда. Сизга ҳам қизиқишлар бўлдими? Қолаверса, Марк Хавенар Голландиянинг “Витесс” жамоасида тўп суради. Эхтимол кичик Хавенарга ҳам ушбу клуб бефарқ эмасдир?
- Ҳозирча, бу борада қизиқишлар бўлмади. Балки, бир оз ўзимизни кўрсатишимиз керакдир. Менинг севимли жамоам “Арсенал”. Келажакада ўзимнинг устимда қаттиқ ишлаб, ушбу машҳур жамоа сафидан ўрин олишга ҳаракат қиламан.

Аҳмад ЭШМАТОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика