RU

Последние новости

21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  8 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13

Никита Рибкин: “Терек” биздан кучли ўйнагани йўқ” Новости

Никита Рибкин: “Терек” биздан кучли ўйнагани йўқ”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Туркия йиғини доирасида Россиянинг “Терек” клуби билан назорат учрашувини ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинда “шерлар” дарвозасини қўриқлаган Никита Рибкин билан алоқага чиқиб, учрашув борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- "Терек"ка қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз? Рақиб ниманинг эвазига ғалаба қозонди?
- Очиғини айтганда, “Терек” жуда кучли эмасди. Биринчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳушёрликни йўқотдик, шу сабабли қисқа вақт ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Агар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда имкониятдан фойдалана олганимизда баҳс бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши мумкин эди.

- Жамоа таркибига янгилардан Камолиддин Тожиев, Егор Кримец ва Артём Филипосян қўшилган. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало Камолиддин Тожиев ва Егор Кримец жамоада янги деб бўлмайди. Улар бир неча йил давомида “Пахтакор”да ўйнашган. Егор Кримец бир йил давомида Хитойда ўйнаб анча катта тажриба орттирди. У миллий терма жамоа даражасига етди. Камолиддин Тожиев жуда тажрибали футболчи, ёшларга унинг фойдаси тегади. Артём Филипосян эса яқиндагина жароҳатдан сўнг умумий гуруҳга қайтган бўлишига қарамай, кечаги ўйинда ўзидан яхши таассурот қолдирди.

- Ўз ўйинингиз борасида нима дея оласиз? Рақиб сафида қайси футболчи дарвозангиз томон кўпроқ зарба берди?

- Ўз ўйиним борасида ҳеч нима дея олмайман, бундан ҳам яхшироқ ўйнаш учун нималар устида ишлаш кераклигини биламан. “Терек”да ким кўп зарба берганини санаганим йўқ. Бундан ташқари, ҳимоячлар ҳам менга ёрдам бериб туришди ва бир қатор вазиятларда хавфни бартараф қилишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика