RU

Последние новости

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Никимбаев: "Биринчи лига формати фирибгарлар учун қулай шароитни яратиб берди" Новости

Никимбаев: "Биринчи лига формати фирибгарлар учун қулай шароитни яратиб берди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ЎФА раҳбарияти ҳамда ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлими ўртасидаги учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Кун янгилиги - Равшан Эрматов ОФКнинг тоза ўйин (менга кўпроқ integrity сўзининг шу таржимаси ёқади) бўлими ва Спортрадар компанияси билан учрашуви бўлди.

Уч кун олдин ким Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бўлганини ҳисобга олсак, бу яхши янгилик.

ЎФА матбуот хизмати бу учрашувдан мақсад - келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш дея таъкидлаб ўтган. Аммо тотализаторга қарши курашиш ЎФАнинг мажбуриятларига кирмайди. Биринчидан, тотализатор бу ҳеч бир футбол ташкилоти бошқармайдиган бизнес ҳисобланади. Иккинчидан, тотализатор расман Ўзбекистонда тақиқланган, шу сабабли у билан курашишнинг ҳожати йўқ. Энг асосийси: тотализатор келишилган ўйинларни ташкил қилмайди. Барча расмий букмекерлик идоралари келишилган ўйинлардан азият чекишади. Шу сабабли улар ҳам келишилган баҳсларга қарши. Тотализаторни тақиқлаб келишилган ўйинларга қарши курашиш худди пичоқ ишлаб чиқаришни тўхтатиб, пичоқ билан қотилликларга қарши кураришдек гап. Анжомлар билан эмас, ёвузликнинг ўзи билан курашиш лозим.

Асосий мавзуга қайтамиз. Эрматов ОФКдаги биринчи ташрифида Ўзбекистон чемпионатида келишилган ўйинлар мавзусини муҳокама қилиши диққатга сазовор факт. Ундан олдингилар бундай учрашувлардан қочган дея олмайман. Аҳмаджонов (Умид) даври ҳақида гапирмайман, аммо 2015 ва 2016 йилларда Спортрадар вакиллари ўша пайтдаги ЎФФ ходимлари билан бир неча марта мулоқот қилиб, Ўзбекистон чемпионатига оид кузатулари билан бўлишишган. Кузатувлар эса қувонарли бўлмаган. Экспертларнинг фикрича, 2014 йилнинг ўзида Олий лигада букмекерлик контораларига аномал тикишлар амалга оширилган 15та учрашув ўтказилган. Спортрадар ЎФФга ҳамкорликни таклиф қилган, аммо музокаралар давом этмади.

Кейин Спортрадар ОФК (олдинроқ УЕФА ва ФИФА билан битим тузилган) билан шартнома имзолади ва ЎФФ нафақат олий, балки биринчи лигадаги шубҳали ўйинлар ҳақида маълумот олиб турган. Аммо шунда ҳам жиддий суриштирув ишлари ўтказилмаган.

ЎФА янги раҳбарияти келиши билан улар келишилган ўйинларга қарши курашни фақат сўзлар билан эмас, балки амалда кўрсатилишига умид бор. 2014 йилдан сўнг "шубҳали ўйинлар" сони кўпайгани аниқ. Мавсум бошланишидан бир кун олдин яратилган клубларни чемпионатга қўйган биринчи лига формати тотализатор фирибгарлари учун қулай шароитни таъминлаб берди. Авваллари клублар биринчи лигада ўйнашга муносиблигини исботлаш учун вилоятнинг кўплаб чемпионатларида ғалаба қозониши керак эди. Ҳозир хоҳишнинг ўзи етарли. Натижада иккита шундай клуб йўқ бўлиб кетди, улардан бири "ставкалар"га оид можарога аралашиб қолган. Шунга ўхшаш қанча клублар ўз "ўйинлари"ни давом эттиради?

Бир ой олдин ёзганимни қайтараман: Икки йил олдин футбол хўжалигимиз таъмирга муҳтожлик сезган бўлса, бугун уни бошидан қуриш керак" - деб ёзди Алишер Никимбаев.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика