RU

Последние новости

17:29Гвардиола "Реал" билан музокараларда Родрининг нархини айтди  4 16:58"Тоттенхэм" директори клубнинг улкан режалари билан ўртоқлашди  1 16:35"Баланд масжид", "Яйпан" U-19 йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 16:13"Металлург" "Локомотив" U-21 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 15:50Мбаппе камида 2 ойга сафдан чиқди  12 15:23Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?  5 14:56"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда  2 14:27Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас  9 13:59"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади  1 13:31"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди  3 13:04Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди  2 12:38"Кёльн" U-19 ўйинида 50 минг мухлис! УЕФА Ёшлар Лигасида ҳайратланарли рекорд  3 12:10"Лочин" стадиони қурилиши авжида  1 11:47Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?"  26 11:25"Сўғдиёна" "Алтай"га ютқазди  3

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди Новости

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди

Стадиондаги муаммолар сабаб сўнгги йилларда рақибларини бошқа шаҳарларда қабул қилган "Сурхон" 2025 йилги мавсумдан эътиборан ўз уйига қайтади.

Термиздаги "Сурхон Арена" майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Лига талаблари асосида таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, стадион ортида яна битта табиий майдон бунёд этилган бўлиб, бу ерда U-21 жамоаси ўз рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.

Термиз қолган шаҳарларга нисбатан узоқроқ эканидан келиб чиқиб, Ассоциация ва "Сурхон" ўзаро ҳамкорликда VAR техникаси харид қилган. Мазкур техника стадионга ўрнатилади ва ундан Суперлига беллашувлари давомида фойдаланилади. Шунингдек, вилоят телевидениеси Термиздаги учрашувларни телетрансляция қилиши масаласида иш олиб борилади. Шу кунга қадар Суперлига ўйинларида VAR техникасидан фойдаланиш бўйича ишлаб келаётган тизим масофа жиҳатидан Термизга мос келмасди. Шундан келиб чиқиб, стадион фойдаланишга топширилиши масаласида 2024 йилги мавсум давомида қатор ишлар амалга оширилди ва "Сурхон" яқинлашаётган мавсум учун ўз аренасини Лига рўйхатидан ўтказди. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика