Ниҳоят! Жесси Лингард ўзига янги жамоа топди. Жамоа Европадан эмас
02 фев 2024 09:48
Новости
Ниҳоят! Жесси Лингард ўзига янги жамоа топди. Жамоа Европадан эмас
“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Жесси Лингарднинг янги жамоаси маълум.
Футболчи Корея Республикасининг “Сеул” жамоасига ўтади. 31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2+1 кўринишдаги шартномага имзо чекади.
Лингардга Кореядан ташқари Туркия ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бўлган, бироқ футболчига “Сеул” таклифи маъқул келган.
Лингард ўтган ёздан бери, "Ноттингем Форест" билан шартномаси тугаганидан кейин клубсиз. Аввалроқ футболчи "Манчестер Юнайтед", "Вест Хэм", "Дерби Каунти", "Брайтон" ва "Лестер" жамоаларида тўп тепган.
Шунингдек, у Англия терма жамоаси сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. Transfermarkt Лингарднинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии