RU

Последние новости

08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  3 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  5 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  89 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  42 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  9

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди Новости

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Неймар "Samba Gold" билан тақдирланди.

Неймар да Силва Сантос Жуниор "Самба тўпи" номи билан ҳам маълум бўлган ушбу совринни сўнгги тўққиз йилда олтинчи бор ўзиники қилди.

2008 йилда таъсис этилган мазкур соврин журналистлар, футболчилар ва "Sambafoot"нинг онлайн муштарийлари томонидан овоз бериш йўли билан Европадаги йилнинг энг яхши бразилиялик футболчисини аниқлайди. Мукофотга асос солинган йили Кака биринчи бўлиб "Samba" мукофотини қўлга киритган.

Якшанба куни 31 ёшга тўлган Неймар ушбу совринга 2014, 2015, 2017, 2020 ва 2021 йилларда ҳам муносиб деб топилган.

Неймар ўтган мавсум клуби ПСЖ учун ажойиб ўйин кўрсатди, шунингдек, унинг терма жамоадаги ҳаракатлари ҳам бошқалардан ажралиб турди. Футболчи 2022 йилда Париж клуби учун 18 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ айни пайтда мамлакат чемпионатида 10-титул сари одимламоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика