Неймар Париж яқинидан беш қаватли уй сотиб олди
01 сен 2017 13:09
Новости
Неймар Париж яқинидан беш қаватли уй сотиб олди
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Францияда хусусий уй сотиб олди.
25 ёшли бразилиялик "Барселона"дан кетиб, Парижга келганидан сўнг, меҳмонхонада яшаётган эди. Маълумотларга кўра, Неймар Париж яқинидаги шаҳарчадан 5 қаватли уй сотиб олди.
Энди бразилиялик футболчи 9 минг аҳолиси бор Бугивалда яшайди. Неймар уйи атрофида 5 минг квадрат метрга тенг газон, айвон ва ҳовузлар (бассейн) бор. Неймарнинг янги уйи ПСЖ машғулот базасидан бир неча километр узоқда жойлашган. Маълум бўлишича, бу ҳудудда унинг жамоадоши Лейвин Курзава ҳам истиқомат қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии