Неймар "Ньюкасл"га таклиф қилинди
18 фев 2023 16:05
Новости
ПСЖ юлдузи Неймарни ўз сафида кўришни истайдиганлар сафида "ҳаккалар"дан ташқари "Челси" ва "Барселона" клублари ҳам бор. Футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилда тугайди.
Француз клуби барча даврларнинг энг йирик трансфери арзон нархга сотилмаслигини яхши билади. Битимнинг қолган муддати ҳозирча ПСЖ учун хавф туғдирмайди.
31 ёшли форвард жорий мавсумда ўзи иштирок этган ўйинларда жами 17 та гол урди ва 18 та голга асистентлик қилди. Натижалар ҳавас қиларли даражада яхши. Бироқ парижликлар стандардларига кўра, бу бироз омадсиз натижа ҳисобланади. Клубнинг якуний натижалари яхши бўлмаса, Неймар ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии