RU

Последние новости

10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  4 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  6 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  16 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  9 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  49 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  6 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1

Неймар Мессини ортда қолдирди Новости

Неймар Мессини ортда қолдирди

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси бўлди.

Унинг саралаш давомидаги "InStat Index" статистик маркази бўйича кўрсаткичи 366 баллни ташкил этди. Иккинчи поғонадан Лионель Месси (Аргентина) жой олди - 354 балл, учинчи ўрин эса 315 балл тўплаган Алексис Санчес (Чили)га насиб этди.


Шунингдек, бразилиялик энг кўп зарба берган футболчи ҳам бўлди. ПСЖ форварди 90 дақиқа давомида дарвоза томон ўртача 4.3тадан зарба берди. Месси эса 3.7тадан зарба йўллади. Бундан ташқари, рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга етадигани топилмаган (256 - ўртача 90 дақиқада 17.8 маротаба алдаб ўтиш). Бразилия терма жамоасининг бу борадаги бир ўйинга ўртача кўрсаткичи 47.1 бора алдаб ўтиш. Неймар ўзига нисбатан ишлатилган қўполликлар борасида ҳам етакчи (80 - 90 дақиқада ўртача 5.6та қўполлик). Бу борада иккинчи Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо бўлди (саралаш давомида 52 бор).


Аргентина терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Николас Отаменди бўлди. У рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида етакчилик қилди (123 - 90 дақиқада ўртача 7.8та олиб қўйиш). Шунингдек, Отаменди ҳимояда яккакурашларни ютишда ҳам энг яхши кўрсаткич қайд этди (168 - 90 дақиқада ўртача 10.6та).

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика