Неймар: “Мбаппе футбол оламидаги буюк футболчилардан бири бўлишига шубҳам йўқ”
28 мар 2019 21:00
Новости
Неймар: “Мбаппе футбол оламидаги буюк футболчилардан бири бўлишига шубҳам йўқ”
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен учун у аллақачон феноменга айланиб улгурган. У ажойиб фаолияти орқали ҳозиргиданда яхшироқ ўйин намоийиш этиши мумкин. Килиан жаҳон футболидаги буюк футболчилардан бирига айланишига шубҳа қилмаяпман. У босиқ, бахтли, доим қувонч оғушида, рақибларига тинчлик бермайди. Лекин ҳали у жуда ёш ва тажриба тўплаши лозим” дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ таркибида 35 та учрашувда майдонга тушди ва 31 та гол уриб, 15 та голга ҳаммуаллифлик қилди. У 2017 йилнинг ёзида “Монако”дан ПСЖга кўчиб ўтганди. 20 ёшли ҳужумчи Франция термаси таркибида 30 та ўйинда 12 та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии