RU

Последние новости

14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  5 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  17 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  10 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  31 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10

Неймар: «Футзал – футболчи ҳаётининг ажралмас қисми» Новости

Неймар: «Футзал – футболчи ҳаётининг ажралмас қисми»

Хабарингиз бор, Колумбия-2016 футзал мундиали ўзининг якуний босқичига келди.

Балки шу боисдандир, FourFourTwo журнали «Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймардан айнан футзалга муҳаббати хусусида интервью олди. У суҳбат чоғи шунингдек, кўча футболига ижобий қарашини билдириб, фаолиятининг илк қисми - «Сантос»даги ўйинларини эсга олди.

- Айтингчи, кўча футболи тажрибаси профессионал фаолиятингизда нечоғли қўл келмоқда?

- Алоҳида таъкидлашим жоиз, айнан кўча футболида тез ўйнаш, бразилчасига ҳаракатланишни ўрганганман. Эсимда, болалигимда ҳар куни уйқудан турибоқ кўчада ўйнашга ошиқардим, бироқ мактабга боришим зарур эди. Уйга қайтгач эса, дарҳол тўпни қўлга олиб, чиқиб кетардим. Хуллас, дўстларимиз билан қоронғу тушгунича тўп ортидан югурардик. Энг қизиғи, қанча ўйнасакда, чарчоқни билмасдик. Чунончи, ўша пайт шахсан мени бошқа ҳеч нарса қизиқтирмасди.

- Кейинчалик мураббийларингиз кўчада футбол ўйнашингизга қаршилик қилишмаганми?


- Улар жароҳатланиб, машғулотларни ўтказиб юборишим мумкинлигидан чўчиб туришарди. Бироқ ўйнаш имконияти туғилса, ўзимни сира тўхтатолмасдим!

- Умуман, профессионал футболчи сифатида шаклланишингизда қайси мураббий кучлироқ таъсир ўтказганини айта оласизми?


- Бу борада омадим чопган. Чунки кўплаб устозлар қўл остида шуғулланиб, улар ёрдамида ўйиннинг турли жиҳатларини ривожлантирганман. Тўғри, фаолиятимда алоҳида ўрин тутадиган мураббий ҳам бор - Лима (Бразилия термаси, «Сантос» ва «Флуминенсе» клублари собиқ футболчиси). Ўсмирлик чоғи айнан унинг раҳбарлигида шуғулланганман ва ўртамизда жуда илиқ муносабатлар шаклланган.

- «Сантос»да профессионал дебютингизни 17 ёшда нишонлагансиз. Илк ўйинни қандай хотирлайсиз - стадионга тушганингиздан сўнг мухлислар исмингизни айтиб, куйлашганида, нималарни ҳис қилгансиз?


- Очиғи, ўшанда қандай йўл тутишни ҳам билолмай қолганман: кулайми, қарсак чалайми, қўлимни кўтариб салом йўллайми ёки шунчаки, жиддийликни сақлаб турай... Ҳар ҳолда, бундай ёшда ҳаммаси ўта мураккаб кўринади. Лекин энг муҳими шуки, майдонга тушган эдим ва ўйлашимча, чакки ўйнамаганман.

- Сир эмас, техник қобилиятингиз ўта баланд. Бунчалик енгил ҳаракатлар сири нима?

- Бу масалада футзалнинг ўрни беқиёс. Футболнинг ушбу турида талаблар ўта катта. Шунга яраша, залдаги ўйинлар орқали техник иқтидорингизни мукаммаллаштиришингиз мумкин. Футзал шунинг баробарида тез фикрлаш ва чекланган ҳудудда турли финтлар бажаришни ўргатади. Шахсий қарашим бўйича айтсам, футзал футболчи ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.

- Буни қандай тушуниш керак?


- Футзалда барчасини ўта тез амалга ошириш талаб этилади. Фикрлаш ёки ҳаракатланишда бир сония кечиксанг тамом, тўпни йўқотасан. Хуллас, бу серҳаракат ўйин. Қайтараман, футзал шахсан менга катта наф берган. Ўзи залда ўйнаш жону дилим эди. Бироқ катта футболдаги машғулотлар 13-14 ёшимда бунга чек қўйишимни тақозо этганди.

- Энди ўша даврга боғлиқ энг ёқимли хотираларингиздан бирини айтиб берсангиз...


- Ҳалигача эсимдан чиқмайди, илк индивидуал совринни атиги 7 ёшимда қўлга киритгандим - бунақаси ҳар қандай бола учун унутилмас воқелик бўлиши тайин. Шунингдек, «Португеза»даги биринчи ўйиним ҳам хотирамда абадий муҳрланган. Ўшанда биз футзал бўйича турнирда 3-ўринни банд этгандик. Айтганча, мен нақ  23та гол ургандим.

- Футзалдан футболга ўтиш қи-йинчилик туғдирмаганми?


- Унчалик эмас. Чунки 11 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлагандим. 14 ёшгача ҳар иккисини тенг олиб борганман. Футбол ёки футзални танлаш фурсати келганида эса, ҳеч иккиланмай, биринчисини маъқул кўргандим. Отам доимо футзалдаги ўйинларимни кузатиб бориб, гарчи жуда ёш бўлсамда, нималарнидир тушунтиришга уринарди. Умуман, у менинг ишларимни тўлиқ назорат қиларди.

- Кимни асосий кумирингиз сифатида кўрсатасиз?


Интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика