Неймар: "Бу жуда оғир, энг аламли вазият"
19 окт 2023 14:21
Новости
Неймар: "Бу жуда оғир, энг аламли вазият"
"Ал Ҳилол" ва Бразилия термаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 саралаши доирасида Уругвайга қарши ўйиндаги жароҳатидан кейин интервью берди.
Футболчининг хочсимон бўғимлари шикастланган ва ички бўғимлар узилиши аниқланган. Форвард жарроҳлик столига ётиши ва узоқ муддат тикланиш муолажаларини бошдан ўтказишга мажбур бўлади. Неймар тахминан 9 ойни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлади.
"Бу жуда қайғули, энг оғир дамлар. Мен анча кучлиман, бироқ бу сафар оилам, дўсталрим ёрдамига ҳар қачонгидан кўпроқ муҳтожман. Жароҳатлар ва операциялардан ўтиш осонмас, тасаввур қилинг, тўрт ойлик тикланиш жараёнидан сал ўтиб, яна барчаси қайтадан юз берса. Умид қиламанки, яратган менга ёрдам беради. Барчангизнинг меҳрингиз ва қўллаб-қувватлашингиздан миннатдорман".
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии