RU

Последние новости

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  44 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди Новости

Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл манкунианликлар устози Эрик тен Хагнинг жамоадаги ҳолати ҳақида гапирди.

"Англия Кубоги финалидан кейин мухлислар тен Хагнинг қолишини исташди ва қўллаб-қувватлашди. Улар сўнгги йилларда мураббийларнинг истеъфосини кўп кўришди. Ўша вақтларда Грэм Поттер, Гарет Саутгейт, Томас Тухель номзодлари кўриб чиқилаётгани борасидаги хабарлар эсимда. Мухлислар томонидан бу катта танқид остига олинганди.

Албатта, раҳбарият бозорга қарагани ва имконият излагани аниқ. Улар тен Хаг жамоасини 100 фоизга яхшилайдиган ажойиб мураббий топишганида, олиб келган бўлишарди. "Ливерпуль"да Клоппнинг ўрнини тўлдириш учун 6 ой вақт бор эди ва номзодлар орасидаги топ-номзодни танлай олишди.

Менимча, клубдагилар ўзларига қараб: "Биз икки йилда яхшироқ тизимга туша олмай туриб, иккита соврин ютган мураббийни кетказиб юбориб, бошқа мураббийни олиб келишимиз яхши ишми?" дейишган бўлишса керак", - деди Невилл.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика