Неъматилло Қуттибоев: “Арал”да жароҳатлар кўп учраяпти”
25 сен 2024 09:40
Новости
Неъматилло Қуттибоев: “Арал”да жароҳатлар кўп учраяпти”
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айландик. Бироқ, иккинчи бўлимда ҳимоя чизиғимиз хатоларга йўл қўйди. Якунда бугунги учрашувни бой бердик. Мухлислардан узр сўрайман.
- “Арал” жамоаси мағлубиятлар гирдобига тушиб қолаётганига сабаб нимада?
- Жароҳатлар кўп учраяпти. Бугун ҳам икки нафар асосий таркиб футболчимиз ўйнай олмади.
- Жамоада жароҳатлар кўплиги сунъий майдондаги ўйинлар туфайлими?
- Бу ҳақида бир нарса дейиш қийин. Сунъий майдон десангиз, ҳозир табиий майдонда ҳам ўйнаяпмиз.
- “Хоразм” ва “Арал” ўртасидаги ўйинлар ҳар доим шиддатли кечган. Бироқ, бугун жамоангиз кўп жиҳатларда ўйинни бой берди. Бунинг сабаби нимада?
- Тўғри айтдингиз, бугун рақибга бой берган жиҳатларимиз бўлди. Масалан яккакурашларда кўпроқ мезбон футболчилар устун келишди. Танаффусда шу ҳақида айтдик, бироқ иккинчи бўлимда ҳам ҳеч нарса ўзгармади.
- Сизнингча, қачон воҳада Неъматилло Қуттибоев каби ҳужумчиларни кўрамиз?
- Ҳозир 2008 йилда туғилган футболчилар орасида терма жамоада ўйнаётган ёш футболчилар бор. Балки шулардан чиқар деб умид қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии