Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?
24 июл 10:29
Новости
Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?
Футбол мухлисларининг кўпчилиги томонидан кечадан бери нима сабабдан Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди фикрлари чиқмагани муҳокама қилинмоқда.
Сабаби эса оддий Ўзбекистон ОТЖ билан биргаликда олимпиада йўлини босиб ўтган ЎФА матбуот хизмати вакили Парижга олиб кетилмаган. Шу сабабли ҳам кечаги Тимур Кападзенинг фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади. Катта эҳтимол билан Парижда бўлиб турганларнинг ҳеч бирини кечаги матбуот анжумани аудиосини ёзиб олиш хаёлида ҳам бўлмаган.
Тўғри ,Ўзбекистондан бир гуруҳ ОАВ вакиллари бўлажак олимпия ўйинларини ёритиш учун юртимиздан учиб кетишди. Бироқ улар ушбу анжуманга улгуришмади.
Умид қиламизки, бугунги ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари ва кейинги сафарги тадбирларда ўзбек ОАВ иштирок этади.
Бироқ нима учун қаторасига иккинчи йирик мусобақада терма жамоамиз ОАВ вакилисиз кетаётгани бироз ғалати.
Комментарии