RU

Последние новости

00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  1 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5

Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди Новости

Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди

Бугун ЎзФҲМ Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ўйинларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Рустам Лутфуллин шу турнинг ўзида бир йўла учта учрашувда ишлайдиган бўлди. Лутфуллин "Андижон" - "Насаф" баҳсида бош ҳакам вазифасини бажарса, "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ва ОКМК - "Пахтакор" ўйинларида эса VAR ҳаками бўлади. Хўш, нега бундай бўлди? Вазиятга ЎзФҲМ директори вазифасини бажарувчиси Маъмур Саидқосимов ойдинлик киритди.

"Хабарингиз бор, айни пайтда 3 нафар ФИФА ҳаками Фирдавс Норсафаров, Акобирхўжа Шукуруллаев ва Абдурашид Худойберганов хизматидан фойдалана олмаймиз. Улар ўтган йилдан буён Суперлигада ишлашмаяпти. Ҳозирча уларни ўйинларда тайинлай олмаймиз. Шу сабабли бизда сифатли VAR ҳаками етишмовчилиги кузатилмоқда. Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками сифатида жуда яхши ишлайди.

1-турда кўплаб ўйинларда VAR ҳаками сифатида аёллар ишлашди, камчиликлар бор, йўқ эмас, тажриба ўйинлар орқали келади. Аммо 2-турдаги муҳим ва марказий учрашувлар кўпроқ, шу боис сифатли ҳакамликни биринчи ўринга қўйганимиз учун Рустам Лутфуллинни мажбуран иккита баҳсга VAR'га қўйдик. Ёш ҳакамларни ҳам секин-аста ўйинларга тайинлаб тажрибани ошириб борамиз, чунки ҳакамлар ўртасида рақобат қанча кучли бўлса шунча яхши", - деди Маъмур Саидқосимов.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика