RU

Последние новости

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  2 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  11 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Нега дунёнинг энг яхши футболчиси қўлида ғалати боғични тақиб юрганди? Бензема 4 йилдан сўнг барибир уни ечди Новости

Нега дунёнинг энг яхши футболчиси қўлида ғалати боғични тақиб юрганди? Бензема 4 йилдан сўнг барибир уни ечди

У клуб ва терма жамоа учун ўзини қурбон қилди.

Карим Бензема ўтган ҳафта жаҳон чемпионатидаги кутилмаган таътилдан сўнг футболга қайтди. "Олтин тўп" соҳиби "Реал"нинг "Хетафе"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди ва камера қаршисида ноодатий кўринишни тақдим этди, гап шундаки Каримнинг қўлида боғич йўқ эди.



Ҳеч нарса бўлмагандек туюлди?! Аммо, сезгир мухлислар Бензема олдин майдонга қўлидаги ғалати оқ боғичсиз чиқмаганини билишарди. У Каримнинг деярли тўрт йил давомида ўйинлар давомидаги ўзгартириб бўлмас атрибути эди.

Бензема у билан 2019 йилнинг январидан бери бирга эди. У Ла Лига доирасидаги ўйинда "Бетис" ҳимоячиси Марк Бартра билан тўқнашган ва омадсиз йиқилган ҳолда, қўлини шикастлаб олганди. Каримни ўшанда алмаштиришган ва шифокорлар операция керак деб қарор чиқаришганди.



Аввалига бармоғимни тош билан уришгандек, сўнгра кесишгандек туюлди, — деб эслайди кейинроқ ҳужумчи. — Клубдаги шифокор барчаси яхши бўлади деб айтди, аммо бунга шубҳам бор эди".

Шифокорнинг сўзларига кўра, операциянинг оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди, тикланиш жараёни эса икки ойга чўзилиши мумкин эди. Форвард АҚШдан шифокорлар билан жарроҳлик амалиётисиз буни қилиш мумкин ёки мумкинмаслиги бўйича маслаҳатлашди, аммо салбий жавоб олди.

"Реал" ўшанда инқирозда эди, Бензема классидаги ҳужумчи эса жамоада бошқа йўқ эди (ҳозир ҳам йўқ), шу сабаб Карим операцияни қулайроқ вақтга қадар қолдирди. Ахир у асосан оёқлари билан ўйнайди-ку.



Бензема 2019 йилнинг ёзида операция қилдирди, аммо янги мавсумга тикланишни тезлаштирди ва машғулотлардан бирида ўша бармоғини яна шикастлаб олди. Вақтдан ютиш учун такрорий операцияни рад этди. Карим Франция терма жамоаси билан Евро-2020га йўл олди ва такрорий операцияни яна қолдирди. Операциялар учун бошқа қулай вақт бўлмади, сабаби "Реал" Бенземасиз қийналарди. Карим буни тушунди, шу сабаби жамоага нон-стоп режимида ёрдам бериш учун тўғри маънода ўз соғлигини қурбон қилди.

Бензема тиббий воситалар билан ўралган бармоғи билан ўйнади. Карим одатий ҳаётда бу нарсани бармоқларига ўрамайди, сабаби ижтимоий тармоқларда унинг кичик бармоғи қандайлигини кўриш мумкин.



Мадриднинг нуфузли клиникаларидаги шифокорлардан бири Marca билан интервьюда тафсилотларни очиқлади: бу жараёнга 20 дақиқа вақт кетади. Унинг нархи эса 40 еврони ташкил этади.

Бенземанинг қарорида бошқа сабаб ҳам бўлиши мумкин. Карим бу жароҳатни олган пайтидан бери энг яхши ўйинларини намойиш этди ва балки ўз фаолиятида "Олтин тўп"ни кутгандир.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика