RU

Последние новости

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  0 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди? Новости

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

"Нефтчи" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида вақтида ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдиновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мавсумнинг дастлабки қисмини Эроннинг "Санат Нафт" клубида ўтказган футболчи эндиликда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Янги жамоаси, таклиф ва форс ўлкасидаги фаолияти ҳақида Шароф Муҳитдиновнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб Эрондаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз. Қандай таассуротлар қолди? Умуман, Эрон клублари бизнинг футболчиларга қанчалик мос?

- Эрондаги фаолиятим яхши ўтди, деб ўйлайман. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 

- У ерда узоқ вақт барқарор ўйнаб кетиш кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?

- Биламизки, Эронда кўпроқ жисмонан ва кучга асосланган футбол ўйналади. Барқарор ўйнаб кетиш учун юқоридаги хислатлардан ташқари бироз вақт ҳам талаб этилади. 

- Эрон клуби фаолиятингиздаги тўғри қарор бўлдими? Кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнглим тўлди. Мураббийлар, раҳбарият ҳам қониқди, деб ўйлайман. Улар менга яна шартнома таклиф қилишди. 

- "Нефтчи" таклифининг ўзига жалб қилган асосий томони нимада бўлди? Қайси фактор клуб чорловини қабул қилишингизда устунлик берди?

- Қандай жамоага келганимни, масъулиятни тушуниб турибман. "Нефтчи" – тарихий жамоа. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги натижаларида кимнинг ҳиссаси кўпроқ бўлди?

- Бу натижалар шунчаки тасодиф эмас. Муваффақиятда барчанинг ҳиссаси бўлиши табиий. Мухлислар Фарғонада доим юқори ўринларни, ёрқин ғалабаларни кутишади. Уларсиз футбол қизиқ эмас. 

- Иккинчи даврада нима кутиш мумкин? "Насаф" билан совринли ўринларни эгаллагансиз, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритгансиз. "Нефтчи" билан мақсадлар қандай?

- Мақсад – фақат юқори ўринлар. Биринчи даврадан мураббийни кўнгли тўлган, деб ўйлайман. Эндиликда тайёргарликни пухта олиб боришимиз шарт. Иккинчи даврада ҳам стадионга келганларни ғалабалар билан хурсанд қила оламиз. 

- "Нефтчи"га келиб қўшилишингиз тез юз берди. Яна таклифлар бормиди?

- Бошқа таклифлар бор. Аммо кўнглим "Нефтчи"ни танлади. Худо хоҳласа, бу жамоа билан ҳам соврин ютишни истайман. Ўтиш тезда юз берганига келсак, трансфер ойнаси очилди ва биз келишувга эришдик. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика