RU

Последние новости

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  13 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

"Нефтчи": Ёшларимиз тенг ўйинда "Андижон"га ютқазди Новости

"Нефтчи": Ёшларимиз тенг ўйинда "Андижон"га ютқазди

Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоаси "Андижон"нинг асосий таркибига қарши синов-назорат ўйинини ўтказди.

Водилда иккинчи давра ўйинларига қизғин суръатда тайёргарлик кўраётган ёшларимиз шанба оқшомида олий лига вакили бўлмиш "Андижон"га осонликчи таслим бўлмади. 

Тенг курашлар остида кечган ўйинда Сергей Ковшов бошқарувидига "Нефтчи" ёшлар жамоаси битта гол эвазига мағлубиятга учради.

Бу каби ўртоқлик учрашувларида натижа у қадар муҳим эмаслигини яхши тушунган мураббийлар штаби асосий эътиборни кўпроқ ўйин услубни янада шакллантиришга қаратди. 

Шу куни стадионга келган мухлислар ёшлар жамоамизнинг ўйинига ижобий баҳо бергани ҳам "Нефтчи" ёшлар жамоасида ишлар тўғри кетаётганини англатмоқда.

Учрашувда Феруз Бобоқуловнинг ягона голи "бургутлар"га ғалаба келтирди.

“Нефтчи” – “Андижон” 0:1.

Фарғона. “Қиргули СК” стадиони.

Ҳакам: Равшан Кападзе.

Гол: Феруз Бобоқулов.

“Нефтчи”: Алишер Пахритдинов, Достон Турсунов, Шохруҳ Холматов, Жаҳонгир Усубжонов, Алишер Файзуллаев, Дмитрий Бухаров, Нодирхон Камолов, Хайрулло Қодиров, Жаҳонгир Дадабоев, Ҳошим Шокиров, Риза Айвазов.

Захира: Ислом Ёқубов, Сардор Қулматов, Азизхон Ибрагимов, Рустам Абдуҳамидов, Сарвар Абдуллаев, Азамат Илёсов, Таваккал Абдураҳмонов, Фазлиддин Қосимжонов.

“Андижон”: Темур Ғаниев, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Азиз Ғуломхўжаев, Расул Раҳмонов, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Аюбхон Гаппаров, Виталий Визавер, Соҳиб Абдуллаев, Игорь Мельник.

Захирадан тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Сергей Смородин, Дилмурод Маҳмудов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов, Акмал Жўрабоев, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Мирзакамол Камолов, Асрор Раҳмонов, Алишер Тўхтасинов, Оятулло Муҳитдинов, Лочин Солиев, Сайриддин Ғаффоров, Феруз Бобоқулов, Азиз Ибрагимов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика