RU

Последние новости

21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  0 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  0 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  2 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  12 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  4 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  10 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  7 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  4

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди Новости

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари Ёшлар лигаси 6-тур доирасида “Машъал” жамоасига қарши ўзаро беллашдилар.

Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин кескин курашларга бой бўлди. Сўнгги турларда муваффақиятсизликларга дуч келаётган Баҳром Ҳайдаров шогирдларига “Машъал”га қарши ўйинда ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Аслида Муборакда хеч бир ёшлар жамоасига осон бўлмайди. Чунки бу ерда ёш футболчиларни етиштириб чиқариш жуда ҳам яхши йўлга қўйилган. Шу боис ёшлар жамоалар ҳам республикида анча рақобатдош жамоа ҳисобланади. Айнан мазкур омилларни ҳисобга олсак, Муборакдаги ўйин анча қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилган эди.

“Нефтчи” ўринбосарлари устози Баҳром Ҳайдаров мазкур ўйинда асосий таркибдан Сардор Эминов ҳамда Илхом Бойдедаевларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятга эга бўлди. Шунингдек, асосий таркиб дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов илк дақиқалардан “Нефтчи” ёшларига ёрдам берди. Биринчи бўлимда “Машъал” футболчилари кўпроқ тўпга эгалик қилишга урғу беришди. Меҳмонлар эса асосан қанотлардан олинга ўтиб, рақиб дарвозасига таҳдид солишди. Биринчи таймда тажрибали Сардор Эминов олдинги чизиқдаги ёш жамоадошларини тўп билан таъминлаб, уларни қулай вазиятларда чиқаришга кўмаклашди. Беллашувда тезкор гол киритилди. 11-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида жарима тепиш имконияти пайдо бўлди.  Ушбу вазиятда хаволатиб ташлаб берилган тўпни Анвар Абдулқаҳов ҳаммадан баланд сакраб дарвозага жойлаб қўйди. 0:1. Ҳисобдан қониқмаган “Машъал” ёшлари голдан сўнг яна олдинга ташланишди. Лекин Баҳром Ҳайдаров жамоаси рақибнинг аксарият ҳужумларини майдон марказидаёқ узиб қўйишга ҳаракат қилишди. Танаффусда “Нефтчи” таркибидан Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевларни заҳирага олинди ва уларнинг ўрнига ёш футболчилар курашга қўшилди.

Иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди дейишимиз мумкин. Навбатдаги 45 дақиқалик кўпроқ қоида  бузарликларга бой бўлди. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум нақлига амалга меҳмонлар устози иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчилар Хуршид Асқаралиев ҳамда Хаётбек Ёқубовларни майдонга туширди. Бўлим охири “Машъал”нинг ҳужумларига бой ўтди. Бироқ бор диққат эътиборини ҳужумга қаратган мезбонларни фарғоналик футболчилар қарши ҳужумда жозалашди. 88-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Хуршид Асқаралиев “Нефтчи”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 0:2, “Нефтчи” ғалабаси.  

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика