RU

Последние новости

20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  0 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  1 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  8 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  3 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   1 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  7 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  57 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ФНҚИЗ Маданият саройида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.
Тадбир аввалида Маданият саройи хонандалари томонидан концерт дастури тақдим этилди. Концерт йиғилган мухлисларга бир олам қувонч бахшида қилди.

Шундан сўнг "Нефтчи"ни Туркиядаги йиғин доирасида ўтказган ўртоқлик учрашувларини жамланмаси видео ролик ҳолида мухлисларга тақдим этилди. Бу видео роликдан йиғилганлар бир олам таассуротлар олдилар.
Сўнгра тадбирнинг асосий қисми бошланди. Тадбирни "Рухсор" ТРК бошловчиси Хайрулло Йўлдошев олиб борди.

Тадбирда янги ўйинчиларни таништириш учун бир қанча меҳмонлар ташриф буюришди. Шулар қаторига Фарғона шаҳар ҳокими, ФНҚИЗ Касаба қўмитаси раиси, Фарғона Футбол Федерацияси вице-президентлари ўз тилаклари билан қатнашдилар.

Дастлаб "Нефтчи'' клуби раиси Тохир Кападзе сўзга чиқиб, йиғилганларни келаётган янги мавсум билан табриклаб ўтди. Жамоа бу йил юқори ўринлар учун курашишга тайёрлиги ҳақидаги нутқи барчага манзур бўлди.

Бирин-кетин сўзга чиққан меҳмонлар мавсум жамоага омадли келишини тилаб ўтдилар.

Тадбирнинг кейинги қисмида янги ўйинчиларга футболкалар тақдим этилди.
Евгений Черемесин - 30, Сергей Смородин - 1, Шукурали Пўлатов - 3, Бахтиёр  Ёқубов - 6, Мансур Саидов - 7, Ойбек Нурбойев - 4, Отабек Ҳайдаров - 11, Зокиржон Нурматов - 13, Камрон Кападзе - 24, Аббос Махсталиев – 38-рақамли футболкаларда тўп тепадиган бўлишди. Тадбир сўнггида клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасида савол-жавоб ўтказилди.

Комилжон Икромов
Фарғона шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика