"Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги ўтиш ўйини қандай форматда ўтади?
14 дек 2020 17:07
Новости
"Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги ўтиш ўйини қандай форматда ўтади?
Хабарингиз бор, Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Coca Cola Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги ўтиш учрашуви 15 декабрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Ўтиш ўйинининг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Агар, экстра таймларда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.
Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар етиб борса, яна 1 мартадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии