RU

Последние новости

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  8 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди Новости

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди

Бугун Ислом Каримов номидаги санъат саройида "Нефтчи" футбол клубининг янги мавсумга тақдимот маросими тантанали равишда ўтказилди.

Тантана бошланишидан олдин футбол академияси тарбияланувчилари ва фан клуб аъзолари "Нефтчи" жамоасини ранг баранг шиорлар ва қувончли ҳайқириқлар остида кутиб олдилар. Мажлислар залида ўтказилган маросимда "Нефтчи"нинг клуб раҳбарлари, мураббийлар, вилоят ҳокимлиги ва спортга алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. Уларнинг гулдурос қарсаклари остида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассосиасиясининг президенти Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини янги мавсум бошланиши билан қизғин табриклаб, уларга ўтган йиллардагидан кўра юқори натижаларга эришиш, ҳар бир учрашувда мухлисларни қувонтириш, бунинг учун эса спорт маҳоратлари ва куч-қудратларини биргаликда намойиш этиш каби тилакларини изҳор этди.Мухлислар, яъни сизлар билан биз ҳамиша жамоа билан бирга бўлишимиз, уни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлашимиз, кўнглини кўтаришимиз ва шу тариқа кўзланган юксак маррага албатта эришишимиз мумкин. Мен бугун, —деди ҳоким," Олға Нефтчи, биз биргаликда қудратли кучмиз", деб ўз сўзимни  якунламоқчиман.

Ҳоким табригидан сўнг тантанага йиғилганлар машҳур санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастурини мириқиб томоша қилдилар. Консертда Яхъё Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов, Қиличбек Мадалиев сингари ўзбек қўшиқчилигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган донгдор санъаткорларнинг чиқишларини залда тўпланганлар гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турдилар.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика