RU

Последние новости

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  3 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди Новости

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди

Қишнинг чиллали кунларда Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Ҳоким кубоги-2019” халқаро мусобақаси ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган “Нефтчи” ва “Нефтчи U-18” жамоалари гуруҳ босқичларини муваффақиятли якунлаб чорак финали йўлланмасини қўлга киритган эдилар.

Бугун ҳар иккала жамоамиз чорак финал учрашувлари доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингоҳида бошқа гуруҳлардаги ушбу йўлланмани қўлга киритган рақибларига қарши учрашув ўтказдилар.  

Дастлаб Бахром Ҳайдаров мураббийлигидаги асосий жамоамиз “Нефтчи” шаҳримизнинг яна бир вакили “ФарДу” жамоасига қарши майдонга тушдилар. Бахс бир ўйиндан иборат эканлигини инобатга олган холда хар иккала жамоа эхтиёткорлик билан ўйин олиб бордилар. Шу сабабли учрашувнинг асосий дақиқаларида дарвозаларга тўп киритилмади. Хакам томонидан асосий вақтнинг қўшиб берилган 90+2-дақиқасида Шодиёр Хожиматов “ФарДУ” дарвозасига гол киритиб учрашув масаласини хал қилиб берди!

“Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи” – “ФарДУ”  1:0    
Гол: 
Шодиёр Хожиматов 90+2

Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз мухлислари яна бир қизиқарли бахсга гувох бўлдилар.

Ушбу босқич доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингохида Шерзод Зокиров бошчилигидаги “Нефтчи U-18” жамоаси Андижон вилоятининг “Уз Тонг Хо” жамоасига қарши майдонга тушдилар.

Ушбу бахс хам деярли биринчи учрашувдаги сенарийлар асосида ўтди десак муболаға бўлмайди. Учрашув давомида хар иккала жамоада хам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлган бўлсада, хал қилувчи гол хакам томонидан қўшиб берилган вақтда киритилди. Бу учрашувда хам ўйиннинг асосий вақти тугаб, хакам томонидан қўшиб берилган 90+2 дақиқасида “Нефтчи U-18” жамоаси хужумчиси Дилшод Умрзаков қанотдан узатиб берилган тўпни андижонликлар дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига навбатдаги босқич йўлланмасини олиб берди!

 “Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи U-18” – “Уз Тонг Хо”  1:0    
Гол
: Дилшод Умрзаков  90+2

Шундай қилиб бугунги куннинг ва бугунги учрашувларнинг сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди!
Энди хар иккала жамоаларимиз эртага ярим финал бахслари доирасида майдонга тушадилар. “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Шердор” жамоасига қарши бахс олиб борса,  “Нефтчи U-18” жамоаси эса “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушадилар.


“Хоким кубоги-2019”

Ярим финал учрашувлари.

8-феврал. Соат 10:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи” – “Шердор”

8-феврал. Соат 13:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи U-18” - “Қўқон-1912”


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика