RU

Последние новости

18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  1 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  19 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  14 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  46 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  12 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3

"Нефтчи" Қиргулида назорат учрашувини ўтказди Новости

"Нефтчи" Қиргулида назорат учрашувини ўтказди

Теги :  Нефтчи
Хабарингиз бор, “Нефтчи”нинг қишдаги йиғинига бир қатор янги футболчилар Сардор Эминов, Илҳом Бойдедаев, Ўткир Юсупов ва Алишер Саматов сингари ўйинчилар келиб қўшилишди.

Бош мураббий Андрей Витальевич мазкур ўйин орқали янги “Нефтчи” вакилларини синовдан ўтказиш, таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўйини борасидаги камчиликларини аниқлаб олиш имконига эга бўлди.

Қиргулидаги сўнгги йиғин куни бўлиб ўтган учрашувда “Нефтчи” футболчилари “Қизиллар” ва “Сариқлар” жамоаси номлари остида ҳаракат қилишди. Ўйин “Сариқлар”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳояланди. Назорат ўйинида Фёдоров имкон даражасида барча футболчиларни майдонда туширди. Фақат ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ўйинда иштирок этмади. Меҳмонов эндигина ўтган мавсумдаги жароҳатидан тикланмоқда.  

Шу куни Олий лигада ўзига яраша тажрибага эга бўлган Ўткир Юсупов “Сариқлар” дарвозасини қўриқлади. Айтиш керакки, Ўткирнинг сейвлари, ҳимоячиларни назорат қилиши ва тезкорлиги бизда яхши таассурот қолдирди. Сардор Эминов ҳам майдондда фаоллиги билан ажралиб турди. Баҳс назорат ўйини мақомига эга бўлсада, қизғин тарзда кечди. Стадионда ўйинни томоша қилган мухлислар, футболчиларни катта майдонни соғинишганига амин бўлишди.

Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 12 январь, 2016-йил.
“Сариқлар” – “Қизиллар” 3:2.
Голлар:
Отабек Исроилов, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов (сариқлар)
Мурод Бобожонов 2 та (Қизиллар)  
“Сариқлар”: Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Дилёр Ирматов, Хусниддин Ғофуров, Алишер Саматов, Мансур Саидов, Жавоҳир Расулов, Эламон Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Исроилов, Шерзод Ҳакимов.  

“Қизиллар”: Сергей Смородин, Сардор Қулматов, Отабек Муҳаммаджонов, Азиз Носиров, Илҳом Бойдедаев, Абдураҳмон Абдулхақов, Умид Қодиров, Сардор Эминов, Жамшид Хошимов, Бобур Фарходов, Мурод Бобожонов.

 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика