RU

Последние новости

22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  5 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  10 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  15 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  10 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  6 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  23

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Новости

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун ёшлар лигасига старт берилди. “Нефтчи” ўринбосарлари бугун Бухорода маҳаллий “Бухоро” жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга тушишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг куршалар остида ўтди. Аввалига мезбонлар бироз устунлик қилган бўлса, тайм охирига келиб ташаббус “Нефтчи” футболчилари томонига ўтди. Танаффусга Сергей Ковшов шогирдлари яхши кайфиятда чиқиб кетишлари мумкин эди. Лекин ҳар сафар омад фарғоналик ёшлардан юз угирди. Бир ҳолатда эса мезбонлар ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа кетма кет хавфли вазиятларни яратишди.

62-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Достон Турсунов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

68-дақиқада мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Абдужалилов қийинчилик билан бартараф этди.

88 -дақиқада Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа гол киритиш учун яхши вазиятларга эга бўлишди. Бироқ шу куни мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Ёшлар лигаси
1-тур

"Бухоро" - "Нефтчи" 0:1
Гол:
Достон Турсунов 62.
"Нефтчи": Мавлон Абдужалилов, Максимилиан Фомин, Достон Турсунов, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв (Нодир Комолов 63), Иззатбек Ғаниев, Музаффар Музаффаров (Мурод Бобожонов 74), Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов, Отабек Зокиров, Носирбек Отақўзиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика