RU

Последние новости

23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  0 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  2 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  15 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  56 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  47 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  63 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади Новости

Сўнгги дақиқалари голларга бой ўтган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги "Нефтчи" — "Навбаҳор" ўйини бўлиб ўтди.


"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:2
20 октябрь 2024 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов
ВАР: Даврон Акмалов
АВАР: Насиба Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид. 

Голлар: Анваржон Ғофуров 3, - 1:0 (Қувондиқ Рўзиев). Тома Табатадзе 80 пенальти, - 1:1. Санжар Қодирқулов 90, - 2:1 (Манучеҳр Сафаров). Азим Аҳмедов 90+6, - 2:2.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 86), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 86), 20. Анваржон Ғофуров, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (23. Диёржон Туропов, 81), 70. Аббосжон Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (22. Азизбек Амонов, 71), 99. Нсунгуси Эффионг.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Сардор Абдураимов, 10. Шохруз Норхонов, 14. Хуршидбек Мухторов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев.

"Навбаҳор": 35. Санжар Қувватов, 7. Азимжон Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов (21. Гиорги Никабадзе, 79), 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев (9. Одилжон Ҳамробеков, 68), 34. Фарруҳ Сайфиев, 55. Комилжон Тожидинов (20. Музаффархон Мўминов, 68), 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 18. Элдорбек Суюнов, 4. Аброр Каримов, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 27. Жавоҳир Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 43, Тома Табатадзе 52, Аббос Ғуломов 79,




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+9. Учрашув якунланди. 2:2

90+6. ГОЛ! Азим Аҳмедов чамаси 25 метрлардан кучли зарба билан гол урди - 2:2. Бу вазиятда тўп йўл йўлакай Нсунгусига ҳам тегиб йўналишини ўзгартирди. 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

90. ГОЛ! Туропов-Сафаров-Қодирқулов комбинацияси гол билан тугади. Қодирқулов жарима майдони ичидан боши билан гол урди - 2:1. 

86. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Қаҳрамонов ва Ғофуров ўрнига Қодирқулов ва Сафаров тушди

81. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Туропов тушди

80. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли жарима тўпини ишонч билан голга айлантирди - 1:1. 

79. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирсаидов ўрнига Никабадзе

79. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Аббос Ғуломов

78. Жуда қизиқ ўйинни давом эттириш ҳақида қарор чиқарган Тўхтасиновнинг ўзи VAR монитори ёнига боришга қарор қилди ва пенальти белгилади!

75. Йўқ, VAR пенальти йўқ деб топди. Ўйин давом этади 

73. Искандеров бурчак тўпини амалга оширди, Жокичнинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Шу ҳужумда Ғуломов ўз жарима майдони ичида Исмоиловни йиқитгандек туюлди, VAR Пенальтини кўриб чиқмоқда. 

72. Зарба! Азим Аҳмедовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

71. Ўзгариш. "Нефтчи". Тошмирзаев ўрнига Амонов тушди

68. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Тожидинов ва Абдулҳаев ўрнига Мўминов ва Ҳамробеков тушишди

65. "Нефтчи" тўлиғича қарши ҳужум тактикасига ўтиб олди

57. Зарба! Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

52. ЗАРБААА! Жамшид Болтабоевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

 46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Жавоҳир Қаҳрамонов

39. Хавфли вазият! "Нефтчи"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, Рўзиевнинг зарбаси Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди, аммо қўл танага ёпишиб турганди ва бундай вазиятда пенальти белгиланмайди! 

38. Исмоиловнинг тўп узатишидан кейин Жамшид Болтабоев дарвозага зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

35Гол урганидан сўнг "Нефтчи" деярли ҳужумга ўтгани йўқ, фақат "Навбаҳор" ҳужум қилмоқда

32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Навбаҳор"дан чиройли ҳужум, Искандеров-Сайфиев-Исмоилов комбинациясини Аброр ноаниқ зарба билан якунлади! 

27. Жамшид Болтабоевнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Натижада тўпни Эргашев ушлаб олди.

25. ЗАРБА! Аброрбек Исмоиловнинг зарбасидан сўнг, тўпни фарғоналиклар посбони Ботирали Эргашев қайтаришга муваффақ бўлди.

12. "Навбаҳор"да жарима тўпи, Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди.

8. Комилжон Тожидиновнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан ерлатиб тепган зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ушлаб олди.

3. ГОЛ! Анваржон Ғофуров бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

1.Ўйин бошланди!

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика