RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  21 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  0 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10

"Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан олдин превью Новости

"Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан олдин превью

Теги :  НефтчиНасаф
Миллий чемпионатимиздаги Фарғона ҳамда Қарши жамоалари ўртасидаги ўйинлар хар доим юқори қизиқишлар сабаб бўлиб келган.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 38 марта тўқнаш келишган. Мазкур ўйинларнинг 15 тасида “Нефтчи” жамоаси зафар қучган бўлса, худди мана шундай кўрсаткичда қаршилик футболчилар ўз ғалабаларини тантана қилишган. 8 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати: 46:48. “Насаф” жамоаси фойдасига.

Афсуски, “Насаф”га қарши ўтган сўнгги баҳслардаги натижалар жамоамиз учун қониқарли эмас.  2015-йилдиги ҳар иккала баҳсда “Насаф” футболчилари кичик ҳисобда ғалабага эришишган. Фарғонада кечган беллашув тақдирини қаршиликлар етакчиси Артур Геворкян ҳал этган бўлса, Қаршидаги ўйинда Илҳом Шомуродов ўз жамоасига ғалабани тақдим этган.

Фарғонада кечган сўнгги 7 учрашув:
2015 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1
2014 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1
2013 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:1
2012 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:0
2011 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:1
2010 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:2
2009 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:0

Маълумот ўрнида, 26 март куни  “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни Б. Намазов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” ўйинин 26 март куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да старт олиши режа қилинган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика