RU

Последние новости

17:44Алан Ширер: "Ливерпуль"нинг ўйинида барча жабҳада муаммолар бор"  0 17:10Эден Азар: "Мбаппе "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун нима қилиши керак?"  1 16:44Тибо Куртуа: "Барселона" бизнинг натижаларимизга эътибор қаратмай, ўз дунёсида яшамоқда"  2 16:03Арне Слот Салоҳни яна захирада қолдириши мумкинми? Мураббий жавоб берди  1 15:44Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди  10 15:36Назорат ўйини. "Қизилқум" "Спартак-2"ни мағлуб этди  1 15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  6 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  2 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашилди  4 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  3 13:25Миллий жамоа. Зафармурод Абдираҳматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди  1 13:17Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"  3 12:58"Наполи" бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  17 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат! Новости

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат!

Теги :  Нефтчи
Янги мавсум аввалида “Нефтчи” мухлислар жамоаси таркиби қайтадан тузилди ва Олий лига-2016 давомида фарғоналик футболчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ПФК ҳамда “Нефтчи” мухлислар жамоаси ўртасида яхши алоқалар йўлга қўйилган. Клуб мунтазам равишда фан-клуб аъзоларини қўллаб келади.  Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб,  “БЕК” тахаллуси билан фарғоналик ишқибозларга танилган  “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари Қудартилло Маҳмудов билан суҳбат қурдик.

–  Узоқ йиллардан бери жамоанинг ашаддий мухлисиман, – деб гап бошлади Маҳмудов – Шу сабабли қишда анчагина фаолияти оқсаб қолган “Нефтчи” фан-клубини  яна қайта тиклаш борасида ҳаракат бошладик. Клуб раҳбарлари ҳам бу борада бизга ёрдам беришди. Шукурки, ҳаракатлар бесамар кетмади. Жамоанинг ашаддий мухлисларини йиғиб “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га асос солдик ва қўлдан келганча хар бир баҳсда “Нефтчи”га ишқибозлик қиляпмиз. Клубнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида, фан-клуб вакилларини махсус футболкалар билан таъминладик. Мамлакатимиздаги бошқа фан-клуб вакилларига алоқага чиқиб, улар билан дўстона муносабатларни ўртанишга интиляпмиз. Хуллас, бу борада самарали ишлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Иккинчи даврада ҳам “Нефтчи мухлислар гуруҳи” сафини янада кенгайтириб, 12-ўйинчи сифатида жамоа ғалабаларига ҳисса қўшмоқчимиз.



–  Айтингчи, “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га қўшилиш учун нима қилиш керак бўлади ?

–  Албатта мухлислар бевосита менга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Доим севимли жамоамизни қувончли ва оғир кунларида бирга бўлиш истагида бўлган, мухлислик маданиятига амал қиладиган ашаддий мухлисларни сафимизги чорлаб коламиз. Бунинг учун +998 93 982 10 82 рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин. “Бунёдкор” билан ўйингача қабул жараёни давом этади, – деб фикрларини якунлади “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика